Get Mystery Box with random crypto!

Ажрашишдаги қийин процедура фожеага айланиш эҳтимоли Қуйи чир | Yurist Imomniyozov

Ажрашишдаги қийин процедура фожеага айланиш эҳтимоли

Қуйи чирчиқдаги аёвсиз қотиллик биздаги бир муаммони яна эслашга мажбур қилди. Бу ажрашишлар.

Йўқ, йўқ сиз ажрашишлар кўпайгани ёмон биз уни олдини олишимиз керак деган банални гапларни кутманг мендан. Мен бошқачароқ фикрдаман. Биз ажрашишларга жуда глобал тарзда ёндашиб, кўпиртириб юборганмиз.

Ҳа ажрашишлар ёмон. Лекин бу инсон табиатига хос. Оила кодекси 14-моддасига кўра никоҳ бу ихтиёрий келишувдир. Бундай ихтиёрий келишувлар аслида икки юридик шахс ўртасида тузиладиган шартномага ҳам ўхшатсак бўлади. Қаерда кўргансиз шартнома бекор қилинибди деб аюҳаннос солганларни. Ажрашишларни ҳам шундай тушунсак бўлади. Никоҳ тузилганда ихтиёрий эди, лекин ажрашишда турли тўсиқлар юзага келади. Ва натижада нима бўлади? Икки ёш умрини йўқотади. Ақлини йиғиб олиб ўзига мос деб топган инсони билан ҳаёт бошлаши кейинга қолади. Бундан ҳам даҳшати: умуман келишолмаётган никоҳидаги шахс билан Қуйи чирчиқдаги фалокат юз беради. Бир шахснинг умр дарахти қуриди мана...

Никоҳни бекор қилиш, ажрашишларга нафрат билан қараб сиз балки менга маломат қиларсиз. Ўзбекчилик, мусулмончилик қаерда қолди дерсиз? Айнан мусулмончиликда ажримлар масаласида анча либерал қарашлар мавжуд. Ислом ҳуқуқида ажрашиш қийин процедура эмас. Эркакнинг бир оғиз "талоқ" деган сўзига никоҳ келишуви бекор қилинади. Агар аёл бекор қилмоқчи бўлса, ҳулу процесси бор. Бу ҳам биздагидек судга бер, суд рад қилса 7 ой кут, сўнгра суд қайта бошлаб яна 6 ой муддат ол, ундан кейин ярашув комиссиялари каби босқичлардан иборат эмас.

Ажрашишларга салбий рақамлар сифатида олақарашни бас қилайлик. Қуйи чирчиқдагидек бўғизлашлар ортиқ керак эмас.

@bahodirahmedoff