Get Mystery Box with random crypto!

Yuridik maslaxatlar rasmiy

Telegram kanalining logotibi yuridik_maslaxatlar — Yuridik maslaxatlar rasmiy Y
Telegram kanalining logotibi yuridik_maslaxatlar — Yuridik maslaxatlar rasmiy
Kanal manzili: @yuridik_maslaxatlar
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.68K
Kanalning ta’rifi

Qosimov Xasanboyning telegram kanali.
Reklama qilish uchun... https://t.me/yuridik_maslaxatlar_admin

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-22 10:42:47 ИШЛОВЧИ ҲОДИМГА ОЙЛИК ҚАЧОН ТЎЛАНИШИ КЕРАК

САВОЛ;
Мен ишлаб келаётган ташкилотда ойлик иш ҳақи 2 ойдан бери тўланмай келмоқда. Иш берувчига мурожаат қилсак ана бераман, мана бераман деб чўзиб юрибди. Ойликни бермай юриши тўғрими ?

ЖАВОБ;
Иш берувчи ўғлимни тўйини ўтказиб олиб кейин ойликларингни бераман дегани йўқми ишқилиб))

Меҳнат кодексининг 161-моддасида, меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги кўрсатилган. Мазкур кодекснинг 154-моддасида эса, иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни юқоридаги 161-моддада кўрсатилган муддатларда тўлаши шарт қилиб белгиланган.

Норма аниқ. Тушуниш қийин бўлган жойи йўқ. Демак иш берувчи (Пули борми йўқми буни аҳамяти йўқ) ойликни бир ойда икки марта ўз вақтида бериши шарт.

Хисобимизга пул тушмай турибди пул тушса бераман, имкон бўлиши билан бераман, бахтли бўлиб кетсам бераман ва, ва, ва каби мантиқсиз баҳоналар ойликни вақтида берилмаслиги учун сабаб бўлолмайди.

Каналга уланиш
https://t.me/Yuridik_maslaxatlar
1.6K views07:42
Ochish/sharhlash
2022-08-21 16:11:06 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;

болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.

Каналга уланиш
https://t.me/Yuridik_maslaxatlar
1.5K views13:11
Ochish/sharhlash
2022-08-18 16:49:48 Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар берилади

2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада:

—оилавий тадбиркорлик, даромад топадиган фаолият билан шуғулланиш ва фаолиятини кенгайтириш истагидаги аҳоли ҳамда тадбиркорларга – 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;

—чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик ва паррандачилик (тухум йўналиши) учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;

—боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга;

—оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтов лагерлари мажмуаси, автокемпинглар, экоуйлар мажмуаси, контейнер шаҳарчалар ва чодирли лагерлар ташкил этиш ва таъмирлаш учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 5 йилгача муддатга;

"Ҳунарманд" уюшмаси аъзоларига – 3 йилгача муддатга ва айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача муддатга ажратилади.

Каналга уланиш
https://t.me/Yuridik_maslaxatlar
1.7K views13:49
Ochish/sharhlash
2022-08-16 09:04:32 Фойдаланилмаган меҳнат таътили учун пул тўланади!

САВОЛ;
Яқинда ишдан бўшадим лекин 2015-2019 йилларда меҳнат таътилига чиқмаганман. Фойдаланилмаган таътилларим масаласи нима бўлади энди ?

ЖАВОБ;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 151-моддасига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади.

Шунга асосан сиз 2015-2019 йиллар мобайнидаги иш даврида фойдаланилмаган меҳнат таътилларингиз учун пуллик компенсация талаб қилишга 100% ҳаққингиз бор. Иш берувчи эса сизга мазкур пуллик компенсацияни тўлаши шарт. Агар иш берувчи юқорида кўрсатилган пуллик компенсацияни тўлаб бермаса судга шикоят қилиб ундириб олсангиз бўлади.

Каналга уланиш
https://t.me/Yuridik_maslaxatlar
1.3K views06:04
Ochish/sharhlash
2022-08-15 07:02:43 ГАЗГА ҚАЙТА УЛАНГАНДА ҚАНЧА ТЎЛОВ ТЎЛАНАДИ

Савол;
Қарздорлиги борлиги сабабли газ тармоғидан узиб қўйилган хўжалик қайта газга уланиш учун жарима тўлаши қонунийми ?

Жавоб;
Вазирлар Маҳкамаснинг 2018 йилдаги 22-сон қарорига 2-илова қилиб келтирилган "Табиий газдан фойдаланиш Қоидалари"нинг 99-бандига кўра, қайта уланишда истеъмолчидан тўлов куни амалда бўлган БҲМ(300 минг сўм)нинг 2 баравари (600 000 сўм) миқдорида ҳақ ундирилади деб кўрсатилган.

Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларига уланган истеъмолчиларни газ тармоқларига қайта уланиши учун ҳақ ундирилмайди.

Яъни, хозирги кунда янги ўрнатилаётган газ хисоблаш ускунаси хисобингизда пул тугаса автоматик ўчиб қолади ва Сиз қайта тўлов қилиб газни ёққанингизда, Сиздан юқоридаги каби БҲМнинг икки баравари ундирилмайди.

Каналга уланиш
https://t.me/Yuridik_maslaxatlar
1.5K views04:02
Ochish/sharhlash
2022-08-13 15:25:46 #кулги

Шогирд:
— Устоз, зиёлилар ҳам жанг қиладурму?
Устоз:
— Афсуски, ҳа, шогирд!
Шогирд:
— У жанг қайси мавсумга тўғри келур?
Устоз:
— Ёз фаслининг июль ойига!
Шогирд:
— Сир бўлмаса, жангнинг номи нимадур, устоз?
Устоз:
— Унинг номи "Бўлим бошлиғи бўлиш" эрур, шогирд...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда https://t.me/Yuridik_maslaxatlar
1.7K viewsedited  12:25
Ochish/sharhlash
2022-08-10 20:43:58
Бир ҳафтадан кейин ишдан кетиши аниқ бўлган раҳбар... (Буни бўлим бошлиқларига алоқаси йўқ).

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда:

https://t.me/Yuridik_maslaxatlar
1.7K views17:43
Ochish/sharhlash
2022-08-09 13:54:10
ҲОКИМ ВА УЮШМАГАН ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Хабарингиз бор, шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов ҳар бир маҳалладаги уюшмаган ёшлар билан учрашиб, уларни муаммо ва таклифларини тинглаб, уюшмаган ёшларни бандлигини таъминлаш, уларни касбга йўналтириш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда ёшларнинг келгусидаги режалари билан танишиш мақсадида учрашувлар ўтказмоқда.

Ана шундай учрашувлардан бири жорий йилнинг 6-август куни Андижон шаҳрида жойлашган "Эко парк" да бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда 30 нафардан зиёд уюшмаган ёшлар иштирок этган бўлиб, уларнинг асосий мурожаатлари ишга жойлашиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш масалалари бўлди.

Мазкур учрашувда келиб тушган мурожаатлар аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, маълум муддат талаб этадиган масалалар тегишли ташкилотларга йўналтирилди.

Андижон шаҳар ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

https://t.me/Yuridik_maslaxatlar
1.7K viewsedited  10:54
Ochish/sharhlash
2022-08-09 08:44:05 Абитуриентлар тестга кириш учун у ерга қандай ҳужжат билан бориши керак ?

Абитуриентлар тест топшириши учун «Абитуриент рухсатномаси» ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжати билан бориши керак.

Абитуриентлар тест синовларига қуйидаги шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар билан киришлари мумкин:

одатий (Яшил рангли) паспорт

ID-карта;

Хорижга чиқиш паспорти (қизил рангли);

ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий гувоҳнома (ҳарбийда ишламайдиганлар учун ўтмайди).

Ушбу ҳужжатларнинг исталган бири хамда абитуриент рухсатномаси билан тест синовларига келишингиз мумкин.

Каналга уланиш
https://t.me/Yuridik_maslaxatlar
1.7K views05:44
Ochish/sharhlash
2022-08-07 20:40:38 ЖАМОАТ ЖОЙЛАРИДА СПИРТЛИ ИЧИМЛИК ИЧГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК.

САВОЛ;
Жамоат жойларида спиртли ичимлик ичган шахсларга қандай жавобгарлик бор ?

ЖАВОБ;
МЖтК нинг 187-моддасига кўра, иш жойларида, кўчаларда, стадионларда, хиёбонларда, истироҳат боғларида, жамоат транспортининг барча турларида ва бошқа жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш, бундан тўйлар, юбилейлар ҳамда бошқа тантаналар ва маросимлар ўтказиладиган жойлар, шунингдек алкоголь маҳсулотини қуйиб реализация қилишга рухсат этилган савдо ва умумий овқатланиш объектлари мустасно, — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1/2 қисми (150 000 сум) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Агар бир марта юқоридаги жаримага тортилган шахс бир йил давомида яна бир марта жамоат жойида ичиб қўлга тушса, иккинчи сафар 150 000 сумдан 600 000 сўмгача жарима тўлашлари ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиниши мумкин.

Каналга уланиш
https://t.me/Yuridik_maslaxatlar
1.7K views17:40
Ochish/sharhlash