Get Mystery Box with random crypto!

ИШЛОВЧИ ҲОДИМГА ОЙЛИК ҚАЧОН ТЎЛАНИШИ КЕРАК САВОЛ; Мен ишлаб | Yuridik maslaxatlar rasmiy

ИШЛОВЧИ ҲОДИМГА ОЙЛИК ҚАЧОН ТЎЛАНИШИ КЕРАК

САВОЛ;
Мен ишлаб келаётган ташкилотда ойлик иш ҳақи 2 ойдан бери тўланмай келмоқда. Иш берувчига мурожаат қилсак ана бераман, мана бераман деб чўзиб юрибди. Ойликни бермай юриши тўғрими ?

ЖАВОБ;
Иш берувчи ўғлимни тўйини ўтказиб олиб кейин ойликларингни бераман дегани йўқми ишқилиб))

Меҳнат кодексининг 161-моддасида, меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги кўрсатилган. Мазкур кодекснинг 154-моддасида эса, иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни юқоридаги 161-моддада кўрсатилган муддатларда тўлаши шарт қилиб белгиланган.

Норма аниқ. Тушуниш қийин бўлган жойи йўқ. Демак иш берувчи (Пули борми йўқми буни аҳамяти йўқ) ойликни бир ойда икки марта ўз вақтида бериши шарт.

Хисобимизга пул тушмай турибди пул тушса бераман, имкон бўлиши билан бераман, бахтли бўлиб кетсам бераман ва, ва, ва каби мантиқсиз баҳоналар ойликни вақтида берилмаслиги учун сабаб бўлолмайди.

Каналга уланиш
https://t.me/Yuridik_maslaxatlar