Get Mystery Box with random crypto!

ҲОКИМ ВА УЮШМАГАН ЁШЛАР УЧРАШУВИ Хабарингиз бор, шаҳар ҳоки | Yuridik maslaxatlar rasmiy

ҲОКИМ ВА УЮШМАГАН ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Хабарингиз бор, шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов ҳар бир маҳалладаги уюшмаган ёшлар билан учрашиб, уларни муаммо ва таклифларини тинглаб, уюшмаган ёшларни бандлигини таъминлаш, уларни касбга йўналтириш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда ёшларнинг келгусидаги режалари билан танишиш мақсадида учрашувлар ўтказмоқда.

Ана шундай учрашувлардан бири жорий йилнинг 6-август куни Андижон шаҳрида жойлашган "Эко парк" да бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда 30 нафардан зиёд уюшмаган ёшлар иштирок этган бўлиб, уларнинг асосий мурожаатлари ишга жойлашиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш масалалари бўлди.

Мазкур учрашувда келиб тушган мурожаатлар аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, маълум муддат талаб этадиган масалалар тегишли ташкилотларга йўналтирилди.

Андижон шаҳар ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

https://t.me/Yuridik_maslaxatlar