Get Mystery Box with random crypto!

Диққат! Эндиликда Халқ таълими тизимида ўтказиладиган барча | Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi

Диққат!

Эндиликда Халқ таълими тизимида ўтказиладиган барча вебинарлар, видеоселектор йиғилишлари ва бошқа онлайн тадбирлар А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг “Узлуксиз касбий таълим” махсус электрон платформаси орқали ўтказилади.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти томонидан ҳудудий халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлим мудирлари ва умумтаълим мактаб раҳбарлари учун мазкур платформадан фойдаланишни таништириш мақсадида, синов тариқасида илк вебинар йиғилиши ўтказилади.

Ўтказилиш вақти: 2021 йил 27 май соат 15:00

Ҳавола:
https://onlinedu.uz/webinars/view/uzluksiz-kasbiy-ta-lim-maxsus-elektron-platformasi-vebinar-tizimi

Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг

Telegram |Facebook |Website|YouTube