Get Mystery Box with random crypto!

#Сўраган_эдингиз Савол: Мактаб ўқувчиларига олтин медаль бери | Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi

#Сўраган_эдингиз

Савол: Мактаб ўқувчиларига олтин медаль бериш шартлари қандай?

Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 154-сонли қарори билан умумий ўрта таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби таcдиқланган.

Унга кўра, олтин медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфларида барча фанлар бўйича якуний назоратлар, чораклик ва йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.

Кумуш медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфларида барча фанлар бўйича йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.


@uzedu