Get Mystery Box with random crypto!

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ МЕҲРИБОНЛИК УЙИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ ҲОЛИДАН | Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ МЕҲРИБОНЛИК УЙИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛДИ

Бугун Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов битирувчиларни табриклаш ҳамда ёшлар билан учрашиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига боргани ҳақида аввалроқ хабар бергандик.

Ташриф доирасида вазир Хўжайли туманидаги 1-сонли Меҳрибонлик уйида бўлди. Меҳрибонлик уйида бугунги кунда 116 нафар тарбияланувчилар бўлиб, уларнинг вақтларини сермазмун ўтказишлари учун етарли шарт-шароитлар яратилган.

Мактаб директори вазирни мазкур масканда фаолияти йўлга қўйилган спорт, санъат, касб-ҳунар тўгараклари билан таништирди. Айтиш жоизки, бугун маскан тарбияланувчилари сузишдан тортиб, сартарошлик, ошпазлик, тикувчилик, ахборот-технологиялари ва санъат тўгараклари билан бирга, паррандачилик, иссиқхона билан ҳам шуғулланишга қизиқади. Бугун болаларнинг ташаббуси билан Меҳрибонлик уйи ҳудудида бу каби фаолият билан шуғулланиш учун барча шароитлар яратилган.

Батафсил маълумот ва фотолавҳалар: https://bit.ly/34eggVR


@uzedu