Get Mystery Box with random crypto!

Чет элда ўқиш имкониятини қўлга киритган 'Эл-юрт умиди” жамғар | Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi

Чет элда ўқиш имкониятини қўлга киритган "Эл-юрт умиди” жамғармаси танлови ғолиблари тақдирланди

"Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан математика, кимё, биология фанлари бўйича 2021 йилда магистратура ва докторантурада таълим олиш, стажировка ўташ ҳамда малака ошириш дастурлари бўйича эълон қилинган биринчи стипендия танлови ғолиблари тақдирланди.

Танлов ғолиблари А.Авлоний номидаги илмий тадқиқот институтида директор А.Раджиев бошчилигида кутиб олинди.

Улар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академиясида тантанали маросим ташкил этилди.

Тадбирдан сўнг Тошкент шаҳар Учтепа тумани 129-сон умумтаълим мактабида танлов ғолибларининг педагоглар билан учрашуви ўтказилди. Унда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари У.Шарифходжаев, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларининг педагог-устозлари иштирок этдилар.

Кун якунида чет элда ўқиш имкониятини қўлга киритган ғолиблар билан Тошкент шаҳрининг муҳташам жойларига саёҳат уюштирилди.

Telegram |Facebook |Website |YouTube