Get Mystery Box with random crypto!

Республика фан олимпиадасида ғолиб бўлган 10 нафар ўқувчига Ўз | Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi

Республика фан олимпиадасида ғолиб бўлган 10 нафар ўқувчига Ўзбекистон – Корея халқаро университетида грант асосида ўқиш учун 12800 АҚШ доллари қийматидаги ваучерлар топширилди

Наманганда физика, информатика вa тарих фaнлaри бўйичa фaн олимпиaдaсининг республикa босқичи ғолиблaри тақдирланди.

22-23 май кунлари бўлиб ўтган фан олимпиадасининг республика босқичига Наманган вилояти мезбонлик қилди.

Беллашувларда вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган 111 нафар иштирокчи 2 босқичда ўз билимини синовдан ўтказди.

Мусобақа натижасига кўра, физика фанидан 5 нафар, информатика фанидан 5 нафар ўқувчига Ўзбекистон – Корея халқаро университетида 4 йиллик грант асосида ўқиш имтиёзини берувчи 12800 АҚШ доллари қийматидаги ваучер ва сертификатлар топширилди.

Шунингдек ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати