Get Mystery Box with random crypto!

ФАРЗАНДИНИ 'ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБИ'ДА ЎҚИТИШ ИСТАГИДА БЎЛГАН ОТА-ОН | Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi

ФАРЗАНДИНИ "ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБИ"ДА ЎҚИТИШ ИСТАГИДА БЎЛГАН ОТА-ОНАЛАР ДИҚҚАТИГА!

БУ ЙИЛ “ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИ”ГА ҚАБУЛ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги
ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳамкорликда ташкил этаётган навбатдаги ОЧИҚ МУЛОҚОТ “Президент мактаблари”га қабул жараёнига бағишланади.

Унда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги вакиллари Сизларни қизиқтирган барча саволларга жавоб беради.

Очиқ мулоқот давомида:

“Президент мактаблари”га ҳужжатларни қабул қилиш вақти ва тартиби;
2021-2022 ўқув йил учун “Президент мактаблари”га қабул имтиҳонлари шакли;
Қабул имтиҳонларини муваффақиятли топшириш бўйича тавсиялар.

Очиқ мулоқот вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин.

Шу ўринда барча мактаблардан ота-оналар ўртасида онлайн мулоқотни юқори даражада тарғибот-ташқивот қилиш, Очиқ мулоқотда мактабдан иштирок этадиган иштирокчилар учун карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда АКТ хоналарида зарур шарт-шароит яратиб беришлари сўралади.

Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти:
май куни соат : да

МУЛОҚОТ ФАРЗАНДИ КЕЛАЖАГИГА БЕФАРҚ БЎЛМАГАН ОТА-ОНАЛАР УЧУН АЛБАТТА ҚИЗИҚ БЎЛАДИ!

ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!