Get Mystery Box with random crypto!

Улугнор тумани "SO'FI OLLOHYOR" jome masjidi rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi ulugnorboshmasjid — Улугнор тумани "SO'FI OLLOHYOR" jome masjidi rasmiy kanal У
Telegram kanalining logotibi ulugnorboshmasjid — Улугнор тумани "SO'FI OLLOHYOR" jome masjidi rasmiy kanal
Kanal manzili: @ulugnorboshmasjid
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.08K
Kanalning ta’rifi

Андижон вилояти Улуғнор тумани "СЎФИ ОЛЛОҲЁР" жоме масжиди расмий канали.

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-12-23 14:24:27 Улугнор тумани "SO'FI OLLOHYOR" jome masjidi rasmiy kanal pinned a photo
11:24
Ochish/sharhlash
2022-12-22 07:24:32 Беморларингизни садақа билан даволанглар.

Абу Бакр Хаббазий раҳимаҳуллоҳ дейдилар: “Оғир касалликка йўлиқдим. Мени кўргани бир солиҳ қўшним келди ва менга: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Беморларингизни садақа билан даволанглар” деган ҳадисларига амал қилгин” деди. Ёз вақти эди. Кўпгина тарвуз сотиб олдимда, фақирлар ва ёш болалардан иборат катта жамоатни йиғдим. Уларни тарвуз билан сийладим. Улар ейишди ва қўлларини кўтариб Аллоҳ таолодан мени ҳаққимга шифо сўраб дуо қилишди.
Аллоҳга қасамки, тонг отди ҳамки, Аллоҳ табарока ва таолонинг фазли билан буткул тузалиб, офият топган эдим”.

Имом Заҳабийнинг “Сияри аъламу нубало” китобидан.


https://t.me/Ulugnorboshmasjid
618 views04:24
Ochish/sharhlash
2022-12-22 07:24:11 Мазлумнинг дуоси.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
" Мазлумнинг дуоси, гарчи у фожир инсон бўлсада, қабул бўлгусидир, мустажобдир. Фужури (гуноҳ-айби) бўлса, зиёни ўзига"- дедилар .

Табаронийнинг «Авсат»даги ривояти.


https://t.me/Ulugnorboshmasjid
515 views04:24
Ochish/sharhlash
2022-12-22 07:23:35 ЖАМОАТГА КЕЧИКИБ ҚЎШИЛГАН ПАЙТДА САНО ДУОСИНИ ЎҚИЙМИЗМИ?

Фарз намозини иккинчи учинчи ракатларига келиб кўшилган пайтда сано дуосини ўқиймизми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жамоат намозига кеч қолиб қўшилган киши агар имом жаҳрий қироат қилаётган пайтда қўшилса, санони ўқимасдан сукут қилиб туради. Имом намозни тугатиб салом бергандан сўнг имом билан бирга ўқий олмаган ракатларни ўқигани турганда санони ўқийди.

Агар имом махфий қироат қилаётган бўлса, такбири таҳримадан сўнг санони ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Фатво ҳайъати.


https://t.me/Ulugnorboshmasjid
428 views04:23
Ochish/sharhlash
2022-12-22 07:23:14 Ғийбат гуноҳи кабиралардандур.

Имом Абу Довуд Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан кишилар:

– Эй Аллоҳнинг Расули, ғийбат нима? – деб сўрашибди. Расули Акрам алайҳиссолату вассалом:

– Биродарингни ўзига ёқмаган нарса билан эслашинг, – дебдилар. Шунда:

– Биродаримда мен айтган нарса бўлса-чи, бунга нима дейсиз? – дейишибди. Набий алайҳиссалом:

– Агар айтганинг унда бўлса, ғийбат қилган бўласан, аммо бўлмаса, бўҳтон қилган бўласан, – деб жавоб қилган эканлар.

Ғийбатнинг ҳаромлигини, ғийбат гуноҳи кабиралардан эканини ҳамма уламолар бир овоздан таъкидлаганлар. Бу иш нақадар қабиҳ ва нақадар ёмон экани ояти кариманинг ўзида ҳам ажойиб услуб ила баён қилинмоқда: «Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?»

Қуръони Карим бировни ғийбат қилишни ўша шахснинг ўлгандан кейин гўштини ейиш билан баробар қилмоқда. Маълумки, одамнинг гўштини ейиш мумкин эмас, ўлган одамнинг гўштини ейиш эса хаёлга ҳам келтириб бўлмайдиган иш. Шунинг учун юқоридаги «Сизлардан бирорталаринг яхши кўрурми?» деган саволга ҳеч ким «Ҳа», деб жавоб бера олмайди.

Шу боисдан оятнинг ўзи «Ҳа, ёмон кўрасизлар» деб таъкидламоқда. «Ўликнинг гўштини тановул қилишни кўнглингиз қандай кўтармаса, бировни ғийбат қилишни ҳам шундай кўтармасин», демоқда.

Қиёмат кунидаги энг катта ҳасрат-надомат – тоат-ибодатларингни бошқанинг тарозусида кўришингдир.
Аллоҳим! Тилларимизни ғийбат ва чақимчиликдан асра!

https://t.me/Ulugnorboshmasjid
362 views04:23
Ochish/sharhlash
2022-12-22 07:22:54 МАСЖИДНИ СУПУРИШ ШАРАФЛИ ИШ.

Сулаймон ибн Ҳарб Ҳаммод ибн Зайддан, у киши Собитдан, у киши Абу Рофиъдан, у киши Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Бир қора эркак масжидни супурар эди. У вафот этди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам у ҳақида сўрадилар, вафот этди, деб айтишди. Шунда, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Менга билдирмайсизми?! Унинг қабрига мени бошланглар "- деб айтдилар. Унинг қабрига келиб намоз (жаноза намози) ўқидилар”. (Имом Бухорий ривояти, “Намоз” китоби, “Масжидни супуриш, ундан йиртилган, кирланган нарсаларни олиб ташлаш” боби, 458 ҳадис)

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидда хизмат қилган кишини қаттиқ ҳурмат қилганларидан қабри устида жаноза намозини ўқидилар. Унинг ҳолидан хабар олиб, унга алоҳида эътибор кўрсатдилар.
Ҳофиз ибн Ражаб “Фатҳул борий” китобида шундай қўшимча қилади: “Масжидни супуриш, ундан азият берувчи нарсаларни олиб ташлашлик шарафли иш ҳисобланади. Шариат одобини билган ва, хусусан, масжидларнинг фазилатини англаган мусулмон киши бу каби шарафли ишлардан ҳазар қилмайди, уялмайди. Ахир, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам масжиднинг қибласида тупукни кўрганларида қўллари билан тозалаганлар-ку!”...

Саҳобалар разияллоҳу анҳумларнинг ҳаётидан мисол: Мутаддиб ибн Абдулло ибн Ҳантаб ривоят қилади: “Умар разияллоҳу анҳу Қубо масжидига от устида келди. Масжидда икки ракаат намоз ўқиди. Сўнг (масжидни яхшилаб кузатар экан) айтди: “Эй Авф, менга хурмо шохини олиб келгин”. Авф хурмо шохини олиб келди. Умар унга кийимини ўраб, масжидни супурди”...

Муҳаммад ибн Мансурдан ривоят қилиб айтади: “Биз Абу Абдулло Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий мажлисида ўтирган эдик. Бир киши соқолидан тушаётган толани олди-да, ерга улоқтирди. Шу пайт менинг кўзим Муҳаммад ибн Исмоилнинг ҳаракатига тушди. У ерга тушган толага ва одамларга қараб турар эди. Одамлар ўзлари билан бўлиб қолганида, қўлини чўзиб, ердан соқол толасини кўтарди ва чўнтагига солди. Мен уни кузатардим. Масжиддан чиққач соқол толасини олиб бир четга ташлаганини кўрдим”...

Бизлар бугун масжид тозалигини фақат қоровулларга ташлаб қўйдик Аллоҳ бизларни кечирсин...


https://t.me/Ulugnorboshmasjid
350 views04:22
Ochish/sharhlash
2022-12-22 07:22:33 АСЛИДА КИМ УЛОВДА?

Ҳазрати Иброҳим Адҳам роҳимаҳуллоҳ ҳаж қилиш мақсадида йўлга пиёда отландилар. Шунда бир киши туяси устидан туриб:
— Эй, Иброҳим, йўл бўлсин!- деса, у зот:
— Ҳаж қилишни хоҳлаб кетмоқдаман, - дедилар. Туядаги киши:
— Қани улов, йўл узоқ-ку?! - деди. Ҳазрати Иброҳим Адҳам роҳимаҳуллоҳ:
— Уловим кўп, аммо сен уларни кўрмаяпсан, -дедилар. Туядаги киши:
— Қани ўша улов? -деган эди, Ҳазрати Иброҳим Адҳам роҳимаҳуллоҳ:
— Агар бирор мусибат юз берса, сабр уловига минаман. Агар неъмат келса, шукр уловига минаман. Агар қазои қадар рўй берса, розилик уловига минаман, -деб жавоб бердилар. Шунда ҳалиги киши:
— "Аллоҳнинг баракасига бурканган ҳолда йўлингизда давом этинг. Аслида сиз уловда экансиз, мен эса пиёда эканман, -деб айтган экан.

https://t.me/Ulugnorboshmasjid
353 views04:22
Ochish/sharhlash
2022-12-22 07:22:12 Жаннатдаги боғингизда хурмолар кўп бўлишини истасангиз...

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам:
مَنْ قَالَ: سُبْحَانَ اللهِ العَظِيمِ وَبِحَمْدِهِ غُرِسَتْ لَهُ نَخْلَةٌ فِي الجَنَّةِ
رَوَاهُ الإِمَامُ التِّرْمِذِيُّ عَنْ جَابِرٍ رضي الله عنه
яъни: “Ким “субҳаналлоҳил азийм ва биҳамдиҳи” деса, унга жаннатда бир хурмо экилади”, – деганлар (Имом Термизий ривоятлари).
Ким ўзининг жаннатдаги боғида хурмолари кўп бўлишини истаса, мазкур ривоятда келган зикрни кўпроқ айтсин. Бу эса жуда ҳам осон. Бир дақиқанинг ўзида уни бир неча бор айтиш мумкин бўлади.


https://t.me/Ulugnorboshmasjid
404 views04:22
Ochish/sharhlash