Get Mystery Box with random crypto!

АСЛИДА КИМ УЛОВДА? Ҳазрати Иброҳим Адҳам роҳимаҳуллоҳ ҳаж қил | Улугнор тумани "SO'FI OLLOHYOR" jome masjidi rasmiy kanal

АСЛИДА КИМ УЛОВДА?

Ҳазрати Иброҳим Адҳам роҳимаҳуллоҳ ҳаж қилиш мақсадида йўлга пиёда отландилар. Шунда бир киши туяси устидан туриб:
— Эй, Иброҳим, йўл бўлсин!- деса, у зот:
— Ҳаж қилишни хоҳлаб кетмоқдаман, - дедилар. Туядаги киши:
— Қани улов, йўл узоқ-ку?! - деди. Ҳазрати Иброҳим Адҳам роҳимаҳуллоҳ:
— Уловим кўп, аммо сен уларни кўрмаяпсан, -дедилар. Туядаги киши:
— Қани ўша улов? -деган эди, Ҳазрати Иброҳим Адҳам роҳимаҳуллоҳ:
— Агар бирор мусибат юз берса, сабр уловига минаман. Агар неъмат келса, шукр уловига минаман. Агар қазои қадар рўй берса, розилик уловига минаман, -деб жавоб бердилар. Шунда ҳалиги киши:
— "Аллоҳнинг баракасига бурканган ҳолда йўлингизда давом этинг. Аслида сиз уловда экансиз, мен эса пиёда эканман, -деб айтган экан.

https://t.me/Ulugnorboshmasjid