Get Mystery Box with random crypto!

ГазетаУз давлат раҳбарига мурожаат қилиб, Тошкент ҳокимияти ша | “ULAR”

ГазетаУз давлат раҳбарига мурожаат қилиб, Тошкент ҳокимияти шаҳардаги йўлларни бирин-кетин катта шосселарга айлантираётгани, шаҳарда ҳайдовчилар ҳуқуқлари приоритетга қўйилаётгани, пиёдалар учун шаҳар борган сари ҳавли ва юриб бўлмас қилиб борилаётгани ҳақида гапирибди.

Йўлларга қўшимча машина йўлаклари қўшилиши, турли кесишма кўприклар, тирбандликларни олдини олмаслиги аксинча вазиятни янада мураккаблаштириши ҳақида юзлаб марта илмий асосланган, фактларга эга материаллар ёзилса ҳам, гапирилса ҳам, кўзни маҳкам юмиб, қулоғни беркитиб, шу ишни давом эттиришда бирор мантиқ ва оқлов топиш қийин.

Агар ҳокимият вакиллари, шу қарорни чиқараётганлар бунга қўшилишмаса, унда аксини исботлаб, асослаб беришсин. Қарс икки қўлдан чиқиши керак, мен ўйламайман, ушбу қарорларни қабул қилаётганлар шу соҳани яхши билишади ва уларга ишониш мумкин, деб …

https://www.gazeta.uz/ru/2022/02/15/navoi-street/