Get Mystery Box with random crypto!

TOSHKENTLIKLAR/24/7

Telegram kanalining logotibi toshkentliklar_24_7 — TOSHKENTLIKLAR/24/7 T
Telegram kanalining logotibi toshkentliklar_24_7 — TOSHKENTLIKLAR/24/7
Kanal manzili: @toshkentliklar_24_7
Toifalar: Marketing
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1
Kanalning ta’rifi

🇺🇿 Тошкентликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!
🌎 Янгиликлар бизнинг каналда!
📽видео янгиликлар фақат сиз учун.⚜
🔷️⚜
🔷️⚜
🔷️⚜
🔷️⚜
🔷️⚜
CHAT 👉 https://t.me/Toshkentliklar_24_UZB

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

3

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2022-06-07 10:52:37
Тез орада сиз Россияга қўллаётган санкцияларни бекор қилишга мажбур бўласиз - Хитойнинг АҚШдаги элчиси

Қўшма Штатлар яқинда Хитойни санкциялар билан таҳдид қилди, шундан сўнг Хитойнинг АҚШдаги элчиси Цинь Ган Россияга қарши қўйган чекловлар нимага олиб келишини эслади.

"Сизнинг барча санкцияларингиз тескари таъсир кўрсатди. Россия иқтисодиёти фақат кучлироқ, самаралироқ бўлди. Россия миллий валютаси. дунёдаги энг самарали бўлди. Натижада фақат сизники иқтисодни йўқотди. Россияга зарар етказиш учун эса сиз санкцияларни бекор қилишга мажбур бўласиз, лекин жуда кеч бўлади", деди элчи.

https://t.me/toshkentliklar_24_7
241 viewsedited  07:52
Ochish/sharhlash
2022-06-07 10:00:38
Фарғонада “буханка” талаш бўлгани Қозоғистон телевидениесида намойиш этилди.

Ўзбекистонда “буханка” нархи 2800 сўмга кўтарилгани қўшни Қозоғистон телевидениесининг янгиликлар дастурида кенг ёритилди.

https://t.me/toshkentliklar_24_7
252 views07:00
Ochish/sharhlash
2022-06-07 09:02:04
Путин ўзининг вориси этиб кимни тайинлаши маълум бўлди

Россия президенти Путиннинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақидаги миш-мишлар фонида у кимни ўзининг эҳтимолий вориси этиб тайинлаши маълум бўлди. Қайд этилишича, давлат раҳбари бу лавозимни қизларидан бирига «беришга» тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда «Generall SVR» Telegram каналига асосланиб, «УНИАН» хабар берди.

https://t.me/toshkentliklar_24_7
241 viewsedited  06:02
Ochish/sharhlash
2022-06-07 08:56:34
#Тезкор

Андижон шаҳар ҳокими қамоққа олинганлиги айтилмоқда

Хабар беришларича, кеча 6 июнь куни Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров катта миқдорда бюджет маблағларини талон-тарож қилганликда гумонланиб, ДХХ томонидан қамоққа олинган.

Баҳром Ҳайдаров 2017-2019 йиллар давомида ўзининг мансаб ваколатларидан фойдаланиб, бошқа мансабдорлар томонидан асоссиз равишда ойдан ойга кўчирилган 9 миллиард сўм маблағларнинг ўрнини тўлдириш учун 14,3 миллиард сўм маблағларни шаҳар халқ таълими бўлимига ноқонуний равишда ортиқча ажратиб берганлиги тўғрисида маълумот берилган эди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Адолат тантанаси якин.

https://t.me/toshkentliklar_24_7
282 viewsedited  05:56
Ochish/sharhlash
2022-06-07 06:09:45
NATO кучларининг катта денгиз гуруҳи BALTOPS-22 ҳарбий машқларида қатнашиш учун Стокгольмга етиб борди.

https://t.me/toshkentliklar_24_7
269 views03:09
Ochish/sharhlash
2022-06-07 04:53:58
#Ҳайрли_тонг

Aссалому алайкум азизлар.
Сешанба тонги муборак бўлсин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин.

https://t.me/toshkentliklar_24_7
38 views01:53
Ochish/sharhlash
2022-06-06 21:30:27
#Диққат
Андижонда автобусларга ўрнатилган видеокамералар коидабузарликларни кайд этишни бошлади, хурматли хайдовчи акалар укалар остановкаларга тўхтаб олманглар, жарима келади.

https://t.me/toshkentliklar_24_7
121 viewsedited  18:30
Ochish/sharhlash
2022-06-06 21:13:04
Фарғонада қассоб ўз кушхонасида сўйиб кетилди

Қува туманида 5 июнь куни 1984 йилда туғилган қассоб йигит ўз кушхонасида сўйиб кетилди

Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, қассобнинг бўйин олд юзаси юқори қисмидаги мушаклари қон томирлари шикастланиши ортидан қон кетиши натижасида вафот этган. Мурда кўздан кечирилганда бошқа тан жароҳатлари ва улардан қолган излар ҳам аниқланган

Ҳолат юзасидан тезкор тергов гуруҳ вокеа жойини кўздан кечириб, бирдона ошхона пичоғи бир жуфт эркаклар оёқ пойабзали бир дона синтетик матодан ишланган арқон ва кон доғларини ашёвий далил тариқасида олган

Ҳолат юзасидан 33 нафар шахслардан тушунтириш хати олинган. Уларнинг аксарияти марҳумдан ҳақдорлиги, қассобнинг 734 миллион сўм миқдорида турли қора мол ва қўйларни насияга олгани натижасида ҳосил бўлганини билдиришган «Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш)1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда»

https://t.me/toshkentliklar_24_7
125 views18:13
Ochish/sharhlash
2022-06-06 20:29:55
Ухлаш олдидан сув ичишни фойдалари:

• Юрак мушаклари ишини стабиллаштиради;
• Буйракларда тошлар ҳосил бўлишини олдини олади;
• Сув балансини меъёрлаштиради ва ҳужайраларни керакли суюқлик билан тўйинтиради;
• Моддалар алмашинувини ва ошқозон-ичак тизими ишини нормаллаштиради;
• Уйқу сифатини яхшилайди.

Овқатдан камида 1 соатдан кейин, ухлашдан 30–40 дақиқа олдин ичиш тавсия қилинади!

https://t.me/toshkentliklar_24_7
129 views17:29
Ochish/sharhlash
2022-06-06 18:29:40
Ўқитувчиларга қўшимча устама ҳақ тўланади!

2022-йил сентябрдан Фарғона вилоятида ўқитувчилар учун мавжуд устамаларга қўшимча равишда Вилоят Ҳокимлигининг махсус устамаси жорий этилади.
Хоким Хайрулло Бозоров Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2022 йил учун белгиланган энг устувор йўналишларга бағишланган мурожаатномасида ўқитувчилар учун махсус устама жорий этилишини маълум қилди. Бу устама бир ўқув йили давомида тўлаб борилади, унинг талаблари ҳамда низоми ишлаб чиқилиб, барча педагогларга етказилади.

https://t.me/toshkentliklar_24_7
180 viewsedited  15:29
Ochish/sharhlash