Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор Андижон шаҳар ҳокими қамоққа олинганлиги айтилмоқд | TOSHKENTLIKLAR/24/7

#Тезкор

Андижон шаҳар ҳокими қамоққа олинганлиги айтилмоқда

Хабар беришларича, кеча 6 июнь куни Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров катта миқдорда бюджет маблағларини талон-тарож қилганликда гумонланиб, ДХХ томонидан қамоққа олинган.

Баҳром Ҳайдаров 2017-2019 йиллар давомида ўзининг мансаб ваколатларидан фойдаланиб, бошқа мансабдорлар томонидан асоссиз равишда ойдан ойга кўчирилган 9 миллиард сўм маблағларнинг ўрнини тўлдириш учун 14,3 миллиард сўм маблағларни шаҳар халқ таълими бўлимига ноқонуний равишда ортиқча ажратиб берганлиги тўғрисида маълумот берилган эди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Адолат тантанаси якин.

https://t.me/toshkentliklar_24_7