Get Mystery Box with random crypto!

Фарғонада қассоб ўз кушхонасида сўйиб кетилди Қува туманида 5 | TOSHKENTLIKLAR/24/7

Фарғонада қассоб ўз кушхонасида сўйиб кетилди

Қува туманида 5 июнь куни 1984 йилда туғилган қассоб йигит ўз кушхонасида сўйиб кетилди

Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, қассобнинг бўйин олд юзаси юқори қисмидаги мушаклари қон томирлари шикастланиши ортидан қон кетиши натижасида вафот этган. Мурда кўздан кечирилганда бошқа тан жароҳатлари ва улардан қолган излар ҳам аниқланган

Ҳолат юзасидан тезкор тергов гуруҳ вокеа жойини кўздан кечириб, бирдона ошхона пичоғи бир жуфт эркаклар оёқ пойабзали бир дона синтетик матодан ишланган арқон ва кон доғларини ашёвий далил тариқасида олган

Ҳолат юзасидан 33 нафар шахслардан тушунтириш хати олинган. Уларнинг аксарияти марҳумдан ҳақдорлиги, қассобнинг 734 миллион сўм миқдорида турли қора мол ва қўйларни насияга олгани натижасида ҳосил бўлганини билдиришган «Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш)1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда»

https://t.me/toshkentliklar_24_7