2023-05-07 14:39:21
#КунТарихи:
Бугун – нақ учта мамлакат мадҳияларининг муаллифи, Ҳинд виждони
Робиндранат Тагор (Тҳокур) туғилган кун.
Робиндранат Тагор 1861 йилнинг 7 майида Британия Ҳиндистонининг
Калькутта штатида дунёга келган. Ҳинд халқи уни Яратганнинг элчилари сифатида ҳурматланадиган устозларга ишлатиладиган сифат билан "
Гурудев" дея улуғлайди. Тагор, шунингдек 2,200 дан зиёд мусиқаларнинг ҳам
бастакоридир. У 60 ёшидан бошлаб
суратларини омма эътиборига ҳавола қилган. Парижда унинг суратлари намойиш қилинган.
Қуйида Сизларга адибнинг ҳаётига оид баъзи бир ноёб маълумотларни тақдим қилмоқчимиз.
1. Тагор 1915 йилда Британия ҳукуматининг олий даражадаги рицарлик унвони билан тақдирланган. Аммо у 1919 йилда инглизлар томонидан уюштирилган “Амритцар қирғини”дан кейин, инглизларга қарши норозилик ва озодлик ҳаракатининг аъзоси сифатида мазкур унвондан воз кечган.
2. У нафақат Ҳиндистон миллий мадҳиясининг муаллифи. Шу билан бирга, адибнинг "Amar Sonar Bangla" (Менинг олтин Бенгалим) шеъри Бангладеш давлатининг миллий мадҳияси ҳисобланади. Шунингдек, Тагор Шри-Ланка мадҳиясининг ҳам муаллифи.
3. Робиндранат Тагор 1918 йилда унга Нобель мукофоти учун берилган маблағ ҳисобига Висва-Баҳарати университетига асос солади. Бу университетда устозлар талабаларга руҳий кўмак, маънавий озиқ бериб, уларнинг ўз салоҳиятларига бўлган ишончини орттириш бўйича ҳам машғулотлар олиб боришган.
4. 2004 йилда Тагорга берилган Нобель мукофоти университетдан ўғирлаб кетилади. Адибнинг ҳурмати шарафига Шведция Академияси мукофотнинг 2 нусхасини ишлаб чиқиб, Ҳиндистонга совға қилган.
5. Адиб ҳинд халқининг яна бир атоқли фарзанди Маҳатма Гандининг яқин дўсти ҳам эди. Гандига нисбатан "маҳатма", яъни "буюк қалб соҳиби" сифатини илк маротаба Тагор ишлатган.
6. У адабиётдан ташқари Тагорлар хонадонининг мол-мулкини ҳам бошқарган. Бу Тагорга оддий халқ вакиллари билан мулоқотга киришишига, жамоатчилик ишларида фаол иштирок этишига туртки бўлган. Тагор Бенгал уйғониш даврининг намояндаларидан бири бўлган.
7. Тагор 1878 – 1932 йилларда 5 та қитъа бўйлаб, 30 дан ошиқ мамлакатларга саёҳат қилиб, Ғарбни илк маротаба ҳинд маданияти билан оммавий равишда таништирган.
8. Робиндранат Тагор илк европалик бўлмаган адабиёт учун Нобель мукофоти совриндори ҳисобланади. Адибга ушбу мукофот унинг инглиз ва бенгол тилларидаги "Гитанжали" (Худога бағишлов шеърлар) шеърлар тўплами учун 1913 йилда берилган.
Адиб 1941 йилнинг 7 август куни 80 ёшида ҳаётдан кўз юмган.
Шуҳрат Сатторов ФБ-профилидан
Янада
зўрлари @tiligirrom каналида - уланинг ва улашинг: https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO
297 viewsedited 11:39