2022-07-08 07:44:26
#Шеър
ҒАЛАМИС
Бу одамнинг касбу кори шу:
Тош йиғади уйида ётиб.
Бундан бошқа даромади йўқ,
Тирикчилик қилар тош отиб.
Кўзида тош, сўзларида тош,
Зуваласин тош билан қорган.
Қўйнидаги тошлари унинг,
Не-не мағрур бошларни ёрган.
Ўйларида кезинар оғриқ,
Юраклари ўртанар, куяр.
Баъзан ердан зериккан кезлар,
Самога ҳам тош отиб қўяр.
Бу одамнинг касбу кори шу:
Тош йиғади уйида ётиб.
Худойимнинг ҳузурига у,
Бораётир фақат тош отиб.
Алишер НАЗАР
Янада зўрлари @tiligirrom каналида - уланинг ва улашинг:
https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO
249 views04:44