Get Mystery Box with random crypto!

Tibbiyot kanali

Telegram kanalining logotibi tibbiyot_official — Tibbiyot kanali T
Telegram kanalining logotibi tibbiyot_official — Tibbiyot kanali
Kanal manzili: @tibbiyot_official
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 32

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2022-10-31 14:36:53
УЗУМ БАРГИ ҚАНДЛИ ДИАБЕТГА ДАВО

Узум баргидан малҳам
тайёрлаб ичилса қандли диабет ва гипертонияда фойдалидир. Бунинг учун 40-50 гр қуритилган узум баргига 0,5 л қайнатилган сув қуйилади, паст оловда 10-15 дақиқа қайнатилади. Сўнгра сузиб олиниб, ҳар куни 4 ош қошиқ овқатдан олдин 3-4 маҳал ичилади.

Узум уруғи истеъмоли терини ёшартиради. Унинг майдалангани терига суртилса ўлик терини туширади, янги тери ҳосил бўлишини таъминлайди
3 views11:36
Ochish/sharhlash
2022-10-10 09:43:56
ЛИМОН ҚАЗҒОҚНИ КЕТҚИЗАДИ

1 дона лимон шарбатига тенг миқдорда сув, қирғичдан чиқарилган занжабил илдизи ва зайтун мойи аралаштиринг.
Бу соч учун ниқоб бўлиб, қазғоқдан халос бўлишга ёрдам беради. Қоришмани бош терисига (сочлар илдизига) суртинг, қуришини кутиб, сўнг илиқ сувда шампунь билан ювиб ташланг.
6 views06:43
Ochish/sharhlash
2022-10-10 08:58:39 Гул чойларининг хоссалари ҳақида нималарни биламиз?

Мойчечак чойи бронхит, бош оғриғи учун фойдали, шунингдек, ошқозон оғриғи ва томоқ ишини енгиллаштиради. Мойчечак инфузиони мавсумий грипп эпидемияси пайтида тоник сифатида жуда фойдали.

Ясмин чойи - витаминларга бой, токсинларни йўқотади, вазн йўқотишга ёрдам беради, кўришни яхшилайди, овқат ҳазм қилиш жараёнига ёрдам беради ва ҳиссий мувозанатни тиклашга ёрдам беради.

Пион гулларидан чой - атеросклероз, нафас қисилиши, бронхиал ва кардиал астма билан оғриган беморларга, шунингдек, ўт йўллари, ошқозон спазмлари, буйрак санчиғида тавсия этилади.

Лаванда дамламаси ҳазмсизлик, кўнгил айниши, бош оғриғи, мигрень, жигар касалликларида ёрдам беради.
6 views05:58
Ochish/sharhlash
2022-10-10 08:57:54 ​​​​​​Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Уч нарса жисмни касал қилади:
1. Кўп гапириш.
2. Кўп ухлаш.
3. Кўп ейиш.

Тўрт нарса баданни бузади:
1. Ғам.
2. Хафалик.
3. Очлик.
4. Бедорлик.

Тўрт нарса юзни қуритиб, суви ва яшнашини қочиради:
1. Ёлғон.
2. Беҳаёлик.
3. Илмсизлик билан кўп савол бериш.
4. Кўп гуноҳ қилиш.

Тўрт нарса юз суви ва яшнашини зиёда қилади:
1. Тақво.
2. Вафодорлик.
3. Саховат.
4. Мурувват.

Тўрт нарса ризқни жалб этади:
1. Тунги намоз.
2. Саҳар вакти кўп истиғфор айтиш.
3. Садақа беришга одатланиш.
4. Кун боши ва охирида зикр қилиш.

Тўрт нарса ризқни тўсади:
1. Тонгги уйқу.
2. Камнамозлик.
3. Дангасалик.
4. Хиёнат.

Гуноҳ қилишни қасд этганингизда уч оятни ёдга олинг:
1. "Аллоҳ кўришини билмасмидингиз?". (Иқро)
2. "Раббисининг мақомидан қўрққанга икки жаннат бордир". (Раҳмон)
3. "Ким Аллоҳдан тақво қилса, унга (муаммосидан) чиқадиган йўл қилур". (Талоқ)
6 views05:57
Ochish/sharhlash
2022-10-10 08:57:26 Қон томирларидаги тиқинмаларни очадиган ва ҳаётингизга 10 йил қўшадиган 8 та озиқ-овқат

• 1. Балиқ.
• 2. Ситрус мевалари.
• 3. Ёнғоқлар.
• 4. Зиғир уруғлари.⠀
• 5. Куркума. (зердечал)
• 6. Яшил чой.⠀
• 7. Долчин.
• 8. Анор

Агар сиз узоқ умр кўришни истасангиз - бу маҳсулотлардан КУНДА фойдаланинг!
5 views05:57
Ochish/sharhlash
2022-10-10 08:57:09 Исмалоқ нимаси билан фойдали?

Исмалоқ шарбати ичак ҳаракатини кучайтирадиган енгил ич юмшатувчи восита сифатида қабул қилинади. Шунингдек, шарбат оғизни ювиш учун ишлатилади - яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, тиш гўшти касаллигини даволашда ёрдам беради.

Исмалоқнинг калория таркиби 23 ккал:
Ёғ - 0.3 гр
Протеин - 2.9 гр
Углеводлар - 2 гр
Сув - 91.6 гр
Тўйинган ёғ кислоталари 0.1 гр
Сув - 91.6 гр
Тўйинмаган ёғ кислоталари 0.1 гр
А, Б1, Б2, Б5, Б6, Б9, C, Э, Ҳ, К, ПП, холин, бета-каротин витаминлари
Минерал моддалар
Калий (774 мг.),
Кальций (106 мг.),
Магнезиум (82 мг.),
Натрий (24 мг.),
Фосфор (83 мг),
Темир (13.51 мг).
5 views05:57
Ochish/sharhlash
2022-10-10 08:57:02 Шолғом ҳам шифо



Шолғом – А, С, Е, РР, В гуруҳидаги витаминлар, минераллар: кальций, магний, марганец, фосфор, темир, натрий ва йодга бойлиги билан бошқа сабзавотлардан устун туради.

Енгил ҳазм бўлувчи полисахаридлар ва клетчаткага бойлиги туфайли ичаклар фаолиятини яхшилайди.

Шолғом саратонга қарши курашувчи хусусиятга эга.

Замбуруғга қарши ва антибактериал таъсирга ҳам эга.

Тиббиётда эса яллиғланиш ва ўпка касалликларида жуда фойдали.

5 views05:57
Ochish/sharhlash
2022-10-10 08:56:42 Аччиқ қалампир — узоқ умр кўриш гарови



Олимлар қалампирни истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлари, саратон ва бошқа ҳар қандай сабаблардан ўлим хавфини камайтиради деган хулосага келишди.

Агар сиз ҳар куни қалампир истеъмол қилсангиз, касалликлар натижасида қайтмас жараёнлар кузатилиши 14 фоизга камаяди. Бундан ташқари, қалампирни ҳафтасига тўрт мартадан кўпроқ истеъмол қиладиган одамларда юрак хасталигидан вафот этиш эҳтимоли учдан бир фоизга камроқ бўлади.

Ошқозонга зарар етказмасдан, соғлиққа фойда келтириши учун сиз кунига 10 граммдан кўп бўлмаган қалампирни истеъмол қилишингиз керак.
5 views05:56
Ochish/sharhlash
2022-10-10 08:55:55 ​​​​ҚАЙСИ ГЎШТ НИМАГА ФОЙДА, НИМАГА ЗАРАР?

Қўй гўшти соғлом одам учун жуда фойдали, бироқ иссиқ мизожга ярамайди. Салбий таъсирини йўқ қилиш учун зирк ҳамда тотим билан пишириш тавсия этилади.

Мол гўшти меъдани мустаҳкамлайди, бироқ организмда савдо ва шиш пайдо қилади. Зарарини даф этиш учун занжабил, мурч ва шарбат билан истеъмол қилиш керак.

Эчки гўшти тез ҳазм бўлади. Шолғом ва ёғ қўшиб пиширилса, салбий таъсирлари бартараф этилади. Бироқ эчки гўштидан кабоб қилиб ейилса, қуланж пайдо қилишини ёдда тутинг.

От гўшти организмда иссиқ қон пайдо қилади. Бироқ бавосирни келтириб чиқаради. Зарарини даф этиш учун ҳалила мураббоси билан истеъмол қилинади.

Барра гўшти ҳам соғлом, ҳам бемор учун бирдек фойдали. Аммо у шиллиқ хилтларни пайдо қилишини унутмаслик керак. Чилонжийда ва сиканжубин билан зарарини камайтириш мумкин.

Қуён гўшти қалтироққа яхши. Аммо уйқусизликни пайдо қилади. Зарарини даф этиш учун ёғ, зира ва кашнич билан тановул қилиш керак.

Уй товуғининг гўшти бош мияни ҳўллайди ва уруғни кўпайтиради. Аммо унинг полвонлик, спорт билан шуғулланувчи инсонларга зиёни борлиги аниқланган. Товуқ гўшти шўрвасини истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Каптар гўшти юз рангини тиниқлаштириб, семиртиради. Зарарли томони — қуланж пайдо қилади. Салбий таъсиридан қутулиш учун ёғда яхшилаб пишириш керак.

Бедана гўшти бўғим оғриқларида наф беради. Аммо иссиқ жигарга зарари бор. Сирка ва кашнич билан тановул қилинса, фойдалилиги янада ортиб, салбий таъсирлари камаяди.

Хўроз гўштининг фойдаси шуки, шўрваси қуланжга фойдали. Зарари — меъдага зиёни бор. Уни даф этиш учун эски шароб билан истеъмол қилинади.
5 views05:55
Ochish/sharhlash
2022-10-10 08:55:43 Йўтал ва бронхит Энди йўқ!

Таркиби:
250 мл сут
1 ош қошиқ сариёғ
1 ош қошиқ асал
1/4 чой қошиқ сода
1 та тухум сариғи

Тайёрлаш: Сутни қайнатиб олинг ва совушини кутинг. Асал билан сариёғ қўшинг ва яхшилаб аралаштиринг. Кейин сода, тухум сариғи қўшинг ва яна аралаштиринг.

Қўллаш усули: 5 кун давомида ётишдан олдин ичинг. Эртаси куни эрталаб сиз биринчи яхшиланишни курасиз.
5 views05:55
Ochish/sharhlash