2022-11-01 18:28:22
Нонушта учун энг маъқул 6 маҳсулот
Энг фойдали нонушта бу – ёрма (каша). Чунки бўтқа мураккаб углеводлар ва энергиянинг асосий манбаидир.
Балиқ ҳам кунни бошлашнинг энг яхши усулларидан биридир. Ёғли балиқ нонушта учун тўғри келмайди, лекин қайнатилган балиқ жуда мос.
Сабзавотлар ва мевалар. Айниқса, вақти кам ёки эрталаб иштаҳаси бўлмайдиган баҳонакашлар учун ажойиб ечим.
Қайнатилган тухум – тез, мазали, тўйимли ва энг содда нонушта. Агар унга яна кўкат ва майдаланган ёки пиширилган сабзавот қўшилса, нонушта учун деярли мукаммал вариант бўлади.
Қайнатилган, ёғсиз шўрва эрталаб кучли овқат еёлмайдиганлар учун ажойиб имконият. Шўрва узоқ муддатли тўйинганлик ҳиссини беради, овқат ҳазм қилишни нормаллаштиради.
Кефир ва йогурт. Уларни бўтқа ва қуритилган мевалар билан аралаштирилса янада ажойиб. Шунда микро ва макро элементларга бой тўлиқ нонушта бўлади.
3 views15:28