Get Mystery Box with random crypto!

​ХВЖ ҳалиям активларни декларациялаш ва манфаатлар тўқнашуви т | bakiroo

ХВЖ ҳалиям активларни декларациялаш ва манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунлар қабул қилинишига ишонмоқда

ХВЖ миссияси баёнотида мени энг ҳайрон қолдирган тезис, айтайлик, банкларга қовун экиш топшириғи берилаётган шу кунларда "давлатга тегишли банклар тижорат асосида ишлайдиган самарали тизимларга ва бошқарув тузилмаларига эга бўлиши керак" деган тавсиялар эмас. Кўраётганимиз, ўқиётганимиз ва эшитаётганимиз бутунлай фарқланишига аллақачон кўникиб бўлганмиз.

Мени ажаблантирган тезис бошқа. Миссия активларни декларациялаш ва манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунлар (бу қонун йўқолиб қолган, Танзила опаям қаердалигини билмайди, изоҳ бизники) қабул қилинишини ҳамда даромадларни декларациялашнинг самарали тизимини жорий қилишни тезлаштиришни тавсия қилмоқда. Ҳамма гап шундаки, ХВЖ миссиясига 2 йил аввал ҳам активларни декларациялаш тўғрисидаги қонун қабул қилиниши ва юқори мансабдор шахслар даромад ва мулк декларациясига ўтилишини ваъда этишган. Ё бу ваъдалар ХВЖ миссияси ёдидан кўтарилган ёки миссия бошқа Ўзбекистонликлар каби фақат умид қилишда давом этмоқда.

Шу умидсизлик ошаётган кунларда менда яна бир янги умид туғилди. Келаси йилги ХВЖ миссиясига уйғонган банкирлар етиштирган қовундан бериш керак. Ҳеч бўлмаганда қовун ейишгани қолади.