Get Mystery Box with random crypto!

​Санкциялар рўйхатидаги Газпромнефть Ўзбекнефтегаз қудуқларини | bakiroo

Санкциялар рўйхатидаги Газпромнефть Ўзбекнефтегаз қудуқларини бошқаришда қатнашади

Энергетика вазирлиги тантанали равишда намойиш этаётган Бурғилаш ишларини бошқариш марказининг очилишида Газпромнефть номини яширишга уринишган бўлса ҳам, бу бўйича ўтган йилиёқ келишувга эришиб олишган.

Очилиш маросимида тезкор бурғилаш жараёнларида масофавий муҳандислик ёрдамини кўрсатган Россия Федерацияси Муравленко шаҳрида жойлашган Қудуқларни қуришни бошқариш маркази билан телекўприк алоқаси ўрнатилди, дейилади шонли энергетикларнинг рапортида. Лекин Муравленкодаги марказ энергетикларнинг севимли Газпромнефть'га тегишли эканини балки онгли, балки онгсиз равишда тушуриб қолдиришган.

Эслатиб ўтамиз, Газпромнефть Россиянинг Украинадаги босқинини фаол молиялаштираётган компания ўлароқ Европа Иттифоқи, Буюк Британия ва АҚШ санкцияларига киритилган.