Get Mystery Box with random crypto!

'Ички ва ташқи хатарлар сақланиб қолмоқда' Халқаро валюта жам | bakiroo

"Ички ва ташқи хатарлар сақланиб қолмоқда"

Халқаро валюта жамғармаси 2024 йилги Маслаҳатлашувлар доирасида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган муҳокамалар якунлари бўйича миссиянинг расмий баёнотини эълон қилди.

Муҳим иқтисбослар:

"Машина ва ускуналар импортининг тез суръатда ўсиши (уларнинг бир қисми вақтинчалик характерга эга), пул ўтказмалари ҳажмининг 2022 йилга нисбатан қисқариши, ташқи қарзлар бўйича фоиз тўловларининг ошиши ва чет эл улуши бор корхоналар даромадларининг репатриация қилиниши каби омиллар таъсирларининг олтин экспортига нисбатан юқори бўлиши тўлов балансининг жорий операциялар ҳисоби тақчиллигининг ЯИМга нисбатан 2020 йилдаги 3,5 фоиздан 2023 йилда 8,6 фоизгача ошишига сабаб бўлди".

"Ташқи шароитлардаги юқори ноаниқликлар хатарларнинг ошишига олиб келади. Ташқи хатарларга Россиянинг Украинада олиб бораётган уруши авж олишининг геоиқтисодий оқибатлари, товарлар нархларининг ўзгарувчанлиги ва жаҳон иқтисодиёти ўсиш суръатларининг кескин пасайиши кабилар киради. Ички хатарларга фискал консолидациянинг режалаштирилганидан кўра секинроқ бўлиши, банклар балансларининг заифлашиши, давлат банклари, давлат корхоналари ва давлат-хусусий шериклик (ДХШ) битимлари бўйича шартли мажбуриятларнинг юзага келиши кабилар киради".

"Миссия давлат-хусусий шериклик битимлари билан боғлиқ хатарларнинг олдини олиш мақсадида давом этаётган инвентаризация натижаларини ҳисобга олган ҳолда давлат қарзи тўғрисидаги қонунга мувофиқ ДХШ лойиҳалари бўйича кафолатларнинг юқори чегарасини белгилашни тавсия қилади".

"Валюта курсининг мослашувчанлиги янада оширилиши шоклар таъсирини камайтиришга ва захираларни барқарор сақлашга ёрдам беради".

"Активлар сифати ва хатарларнинг мустақил равишда баҳоланиши ҳамда активларни таснифлаш стандартлари такомиллаштириши, директив ва имтиёзли кредитлаш ҳажмларининг босқичма-босқич камайтирилиши, шунингдек, валюта тушумига эга бўлмаган корхоналар учун чет эл валютасида молиялаштириш чекланиши керак".

"Давлатга тегишли банклар тижорат асосида ишлайдиган самарали тизимларга ва бошқарув тузилмаларига эга бўлиши керак. Барча нотижорат фаолият турларини бюджетга ўтказиш зарур ёки бюджетдан тегишли харажатларни қоплашнинг шаффоф усулини яратиш керак".