Get Mystery Box with random crypto!

Кучга кирган тарифлар инфляцияни 2,4 фоиз бандига оширади Мар | bakiroo

Кучга кирган тарифлар инфляцияни 2,4 фоиз бандига оширади

Марказий банкнинг Пул-кредит сиёсати шарҳига кўра, аҳоли учун энергия ресурсларининг ижтимоий меъёр бўйича нархлар оширилишининг
умумий инфляцияга бирламчи таъсири 2,4 фоиз бандни (хусусан, электр энергияси - 1,2 фоиз банд, тармоқли табиий газ – 1,0 фоиз банд, суюлтирилган газ – 0,2) ташкил этиши тахмин қилинмоқда.

Шунингдек, регулятор юридик шахслар учун энергия тарифлари ўтган йили ошириб бўлингани ва бу ўзгаришлар фақат уй-хўжаликларига нисбатан амалга оширилаётгани ҳисобига унинг иккиламчи таъсири юқори бўлмаслигини қайд этган. Ушбу иккиламчи таъсир асосан инфляцион кутилмаларни ўзгариши даражаси билан боғлиқ бўлиши айтилган.

Иқтисодиётдаги инфляцион кутилмаларда тарифлар оширилиши (сўнгги даврда кенг муҳокамада бўлгани туфайли) маълум бир даражада ўз аксини топган. Шунингдек, таклиф этилаётган ижтимоий норма ва тўловни кечиктириш имкониятлари ўзгартиришларнинг кутилмаларга бўлган салбий таъсирларини юмшатишга хизмат қилиши мумкин, дейилади шарҳда.

Марказий банк Тарифлар оширилиши таъсирида инфляцион кутилмаларни қай даражада ўзгаришини баҳолаш маълум бир вақт кузатувни талаб этишини ҳам билдирган.