Get Mystery Box with random crypto!

Қирғизистонда электр энергияси таннархи 345 сўм Қирғизистон Э | bakiroo

Қирғизистонда электр энергияси таннархи 345 сўм

Қирғизистон Энергетика вазири Таалайбек Ибраевга кўра, 2023 йилда бир кВт.соат электр энергиясининг таннархи 2,41 сомни ёки бизнинг пулга 345 сўмни ташкил этган.

Вазирнинг айрим иқрорлари эътиборга лойиқ:

"Давлатнинг янги мактаблар, касалхоналар, йўллар ва бошқа муҳим лойиҳалари учун йўналтирилиши керак бўлган маблағлари энергетикага кетмоқда, лекин муаммолар барибир ечилмасдан қолмоқда".

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда ҳам 1 майдан бошлаб тарифлар ўртача 10,8%га оширилган.

Қўшниларда электр энергиясининг 88 фоиздан зиёди ГЭСларда генерация қилинади.