Get Mystery Box with random crypto!

Уран бозоридаги янги шоклар Ўзбекистон фойдасига ишлайди Ўтаё | bakiroo

Уран бозоридаги янги шоклар Ўзбекистон фойдасига ишлайди

Ўтаётган ҳафтада Ўзбекистон иқтисодий манфааатлари учун энг кўп янги истиқболлар очиши мумкин бўлган воқелик бу уран нархининг яна кўтарила бошлагани бўлди.

Уран билан боғлиқ ўтган йили бошланган трендларни АҚШ Сенати 2040 йил охиригача Россиядан бойитилган уранни олиб киришни тақиқлаши мустаҳкамламоқда. Россиядан бойитилган уран импортини тақиқловчи қонунни энди Байден имзолаши керак. Тақиқдан кейин АҚШ ҳозир ишлатаётган бойитилган ураннинг тахминан 25 фоизини бошқа мамлакатлардан қидириши керак бўлади.

Ўтган йили ёзда Нигерда бошланган ҳарбий ғалаёнлар Францияни муҳим хом-ашё — урандан маҳрум қилган эди. Йил бошида ураннинг фунти 110 долларгача чиқиб кетди, лекин янги етказиб берувчиларнинг таклифи ошиши нархларни 85 доллар атрофида барқарорлаштирди.

АҚШ Сенатининг қарори эса уран билан боғлиқ глобал тақисмотни яна ўзгартириши ва нархларни яна ошириши, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг муҳимлигини янги босқичга кўтариши табиий.

Инвестиция форумида Давлат раҳбари "Европа Иттифоқи билан ўта муҳим хомашё соҳасида стратегик ҳамкорлик ўрнатилгани, Америка Қўшма Штатлари ва Буюк Британия билан ҳам шундай битим устида иш олиб борилаётгани" ҳақида бекорга тўхталгани йўқ.