Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда туристик поезд қатнови йўлга қўйилади Ўзбекистон | bakiroo

Ўзбекистонда туристик поезд қатнови йўлга қўйилади

Ўзбекистонда 2023 йилда ўтказилган Бутунжаҳон туризм ташкилотининг юбилей 25-сессияси доирасида мамлакатнинг туризм салоҳиятини ошириш мақсадида сайёҳлик поезди ишга туширилиши бўйича келишувга эришилганди.

Шунга асосан, Ўзбекистон ва Италия ўзаро ҳамкорликда “The Samarkand express” поездини йўлга қўймоқда. Бу орқали Ўзбекистоннинг халқаро обрўсини ошириш, бутун дунёдан VIP меҳмонларни жалб қилиш, шунингдек, туризм, кичик ва йирик бизнесда тегишли соҳалар бўйича янги иш ўринларини яратиш мақсад қилинган.