Get Mystery Box with random crypto!

Давактив айтаверадиям, қайтаверадиям 'Марказий банкнинг Бош а | bakiroo

Давактив айтаверадиям, қайтаверадиям

"Марказий банкнинг Бош ахборотлаштириш марказига тегишли бўлган Humo тўлов тизимидаги давлат улуши (100 фоиз) тўлиқ Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилганди.
Ўшанда Humo тўлов тизимининг Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилиши хусусийлаштириш билан боғлиқ эмас, дея маълум қилганди агентлик", деб ёзмоқда Газета.

Чунки хусусийлаштиришга масъул бу агентлик учун ишонч ва репутация 1984- даражали масала. Ишонч ва репутация нормал инвесторларни хусусийлаштириш жараёнига жалб қилиш учун керак. Дордан қочганларга ёпиқ кабинетлардаги қўл ташлашиб амалга оширилган оғзаки келишувларнинг ўзи кифоя қилади. Қолаверса, давактивдагилар ўзбекистонликларнинг хотираси қисқа деб ўйласа керак.