Get Mystery Box with random crypto!

Эгалланаётган парклар масаласида Қодирий ва Дўстлик паркларин | bakiroo

Эгалланаётган парклар масаласида

Қодирий ва Дўстлик паркларининг "инвестор"га бериш борасида жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларини етказаётганлар ва буни маъқуллаётган, ижобий томонларини кўраётганлардан бироз фарқланади менинг фикрим. Ҳозир паркларнинг қолган қисмини халқ ихтиёрида сақлаб қолишга ҳаракат қилаётганлар ҳам, "инвестор"га бериб, тижорийлаштириб сақлашни истаётганлар ҳам негадир "ёпиғлиқ қозон ёпиғлиқ қолишини" ўзлари билмаган ҳолда дастаклаб қўйишмоқда. Навбатдаги қадамлар боғларни эгаллаб олганларнинг ҳаракатларини "легаллаштириб бермайдими? Бу қадамлар бўлажак, навбатдаги боғсотарликларнинг олдини оладими?

Шунинг учун бизга прецедент керак. Бу прецедентга асос бўладиган амалий-ҳуқуқий ҳаракатлар тез, радикал ва шафқатсиз юз бериши даркор. Хўш қандай?

Биринчидан, Қодирий боғининг эгаллаб олинган 5 гектар майдони ва Дўстлик боғининг 4 гектари паркларга қайтарилиши керак. Бу муҳокама этилмайдиган талаб.

Иккинчидан, паркларга тегишли бўлган бу ер майдонларини "инвесторларга" ажратиш тўғрисида қарор қабул қилган, ҳукумат аъзосими ёки ҳокимми, шафқатсиз жазоланиши зарур. Эгаллаб олинган ер майдонларида қурилган иншоотлар қурувчилар томонидан тўлиқ демонтаж қилиниши, табиатга етказилган зарарлар қопланиши керак. Керак бўлса, бу бўйича очиқ суд ўтказишга тўғри келади. "Халқ боғ ўғриларига қарши" деган, масалан.

Учинчидан, бу прецедент Тошкентдан (энг аввало Миллий боғдан) тортиб Андижонгача сотилиб, бўлиниб, қисман эгалланиб, тижорийлаштириб юборилган боғларни халққа қайтариш учун ҳуқуқий ишора, чақириқ, ҳаракатга айланиши зарур. Бошқача айтганда барча "сотилиб кетган" боғлар миллийлаштирилиши ва тўлиқ давлат назоратига олиниши зарур.