Get Mystery Box with random crypto!

“Инсон учун” савдо кўргазмаси ташкил этилмоқда. Ижтимоий ҳимо | bakiroo

“Инсон учун” савдо кўргазмаси ташкил этилмоқда.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва масъул идоралар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги “Ўзекспомарказ” миллий кўргазмалар залида “Инсон учун” савдо кўргазмасини ташкил этилмоқда.

Кўргазмада 200 га яқин ногиронлиги бўлган шахсларни банд қилган тадбиркорлар, шу жумладан ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ҳунармандлар ўз маҳсулотлари (мебел, текстил, поябзал, спорт, озиқ-овқат, техника, полиграфия ва бошқа турдаги товарлар) билан иштирок этади. Ушбу кўргазма 1-2-май кунлари ўтказилади.

Шу билан бирга, кўргазма доирасида 300 га яқин тадбиркорлар билан ҳудудларда масофадан туриб савдолар ташкил этилади.