Get Mystery Box with random crypto!

​Ҳиндистон TikTok, WeChat, Likee, UC Browser, Shareit ва бошқа | TELEFON SIRLARI

Ҳиндистон TikTok, WeChat, Likee, UC Browser, Shareit ва бошқа Хитой иловаларини мамлакатда тақиқлади

CNBC маълумотларига кўра, Ҳиндистон электроника ва ахборот технологиялари вазирлиги хитойлик дастурчи компанияларининг 59 та иловасини тақиқлади.

Ҳукумат ушбу иловалар мамлакат суверенитети ва яхлитлигига, шунингдек, давлат хавфсизлиги ва жамоат тартибини ҳимоя қилишга зарар етказиши мумкин деб ҳисоблайди.

TechCrunch маълумотларига кўра, тақиқлаш, баъзи иловалар фойдаланувчи маълумотларини ўғирлаш ва яширин равишда Ҳиндистондан ташқарида жойлашган серверларга узатиш учун фойдаланилгани ҳақида кўплаб хабарлар пайдо бўлгач амалга оширилди.
gsmgurusFAQ

Bizdan uzoqlashmang!

@Telefon_Sirlari - telefonlar haqidagi eng so'nggi ma'lumotlar kanali