Get Mystery Box with random crypto!

​'Бу ижтимоий тармоқ қиёфасидаги маълумот йиғиш хизмати': даст | TELEFON SIRLARI

"Бу ижтимоий тармоқ қиёфасидаги маълумот йиғиш хизмати": дастурчи TikTok кодини текширди.

Bangorlol лақабли Reddit фойдаланувчиси TikTok иловасининг ишлаш приципини кўриб чиқиш мақсадида дастур кодини ўрганиб чиққанлигини таъкидлади.

Маълум бўлишича, илова ижтимоий тармоқ учун одатий бўлмаган қуйидаги маълумотларни тўплайди:
- Қурилма параметрлари тўғрисидаги маълумотлар (процессор тури, идентификаторлар, экран ўлчамлари, хотира ва бошқалар)
- Бошқа ўрнатилган иловалар ҳақида маълумотлар, шу жумладан TikTok ўрнатилгандан сўнг ўчирилганлар
- Тармоқ ҳақида маълумот (IP-адрес, Mac-адрес, Wi-Fi га уланиш нуқтаси номи)
- Root хуқуқи мавжудлиги
- Баъзи ҳолларда, ҳар 30 секундда GPS орқали геолокацияни аниқлаш

Энг ёмони, рўйхатдаги маълумотларнинг аксариятини тўплаш буйруқлари масофадан туриб созланиши.

Bangorlol шунингдек, Instagram, Facebook, Reddit ва Twitter иловаларини ҳам ўрганиб чиққанлигини таъкидлади ва уларнинг ҳеч бири TikTok каби кўп маълумот тўпламайди.

Хизмат хавфли эканлигини, илгари Penetrum компанияси ушбу илова қурилма ва фойдаланувчи тўғрисида жуда кўп маълумотларни тўплайди, хавфсизлик сиёсати шахсий маълумотларни учинчи томонга тақдим этишга имкон берувчи Alibaba серверларидан фаол фойдаланади, шунингдек, хавфли дастурий ечимлардан фойдаланади деб маълумот берган эди.

TikTok ойига 800 миллион фаол фойдаланувчига эга ва узоқ вақтдан бери кўплаб мамлакатлардаги 25 энг машҳур иловалар рўйхатига киритилган.
gsmgurusFAQ

Bizdan uzoqlashmang!

@Telefon_Sirlari - telefonlar haqidagi eng so'nggi ma'lumotlar kanali