Get Mystery Box with random crypto!

​Мобил фирибгарликлар: қўнғироқларда телефон рақамини қалбакил | TELEFON SIRLARI

Мобил фирибгарликлар: қўнғироқларда телефон рақамини қалбакилаштириш

Фирибгарлар SIP маълумотларни узатиш протоколидан (IP-телефониянинг бир тури) фойдаланиб қўнғироқларда хоҳлаган телефон рақамини кўрсатиши мумкин.

Телефон рақамини алмаштириш хизматларининг ҳар қадамда учраши (пуллик) ва хоҳлаган фойдаланувчи учун мавжудлиги, фирибгарларга кенг имкониятларни очиб беради.

Масалан, сизга маълум бўлган телефон рақамидан қўнғироқ қилиб лотереяда ютганлигингизни, қариндошингиз номидан ёрдам сўраши ва банк картасини "блокировка қилиш" тўғрисида SMS-хабар юбориши мумкин.
Асосий мақсад эса потенциал жабрланувчининг пулини фирибгарлик билан олишдир.

Ушбу турдаги фирибгарлик қурбони бўлмаслик учун эса, у ҳақида маълумотга эга бўлиш (ушбу хабар шу мақсадда ёзилди) ва текшириш усулларини билиш лозим.

Текширишнинг асосий усули - қўнғироқ қилинган рақамга қайта қўнғироқ қилиш. Шунда сиз фирибгарга эмас, рақамнинг ҳақиқий эгасига қўнғироқ қилиб тушасиз.
gsmgurusFAQ

Bizdan uzoqlashmang!

@Telefon_Sirlari - telefonlar haqidagi eng so'nggi ma'lumotlar kanali