Get Mystery Box with random crypto!

Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Telegram kanalining logotibi talim_vazirligi — Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI T
Kanaldagi mavzular:
Abituriyent
Telegram kanalining logotibi talim_vazirligi — Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI
Kanaldagi mavzular:
Abituriyent
Kanal manzili: @talim_vazirligi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 18.26K
Kanalning ta’rifi

~ TA'LIM YANGILIKLARI ~
Talabalar va Abituriyentlar jamlangan kanalga hush kelibsiz !
🎓Ta’limga oid eng so’ngi va qaynoq yangiliklar.
🧑🏻‍💼Abituriyentlar Biz bilan Talabalik davrini oldindan his qiling!
❗️ Reklama olinmaydi

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 82

2022-11-17 15:31:06
Таълим инспекцияси бошлиғи Финляндиянинг Миллий таълим агентлиги директори билан учрашди

Жорий йилнинг 14-16-ноябр кунлари пойтахтимизда Эрта ёшдаги болалар таълими ва тарбиясига бағишланган умумжаҳон анжумани ташкил этилди. ЮНЕСКО ва Мактабгача таълим вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган тадбир доирасида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев ва Финляндиянинг Миллий таълим агентлиги директори Саму Сейтсало билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Таълим инспекцияси ва Финляндиянинг Миллий таълим агентлиги ўртасида имзоланган меморандум доирасида амалга оширилаётган ишлар, янги дарсликларнинг тажриба синов жараёнлари, педагоглар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасида амалга оширилаётган қатор масалалар муҳокама қилинди.

Батафсил: https://tdi.uz/uz/news/4324

@Talim_Vazirligi
32.3K views12:31
Ochish/sharhlash
2022-11-17 12:01:37
БУХОРОДА ОСИЁ ХАЛҚАРО УНИВЕРСИТЕТИ ҚАБУЛНИ БОШЛАДИ!

Таълим йўналишлари:
- Иқтисодиёт
- Молия
- Педагогика ва психология
- Бошланғич таълим
- Мактабгача таълим
- Инглиз тили ва адабиёти
- Тарих
- Жисмоний Маданият
- Компьютер технологияси
- Кончилик иши
- Даволаш иши
- Стомотология
- Фармацевтика
Ситрқи 12 млн сўмдан бошланади (йилига)

Талим тури: Сиртқи ва Кундузги
Магистратура хам мавжуд!

www.oxu.uz
@oxu_uz
+998712050009

Манзил: Бухоро шаҳри, Гиждувон кўчаси, 74- уй.
(Мўлжал: Автовокзал, Хўжалик Суди тўғрисида)
32.4K views09:01
Ochish/sharhlash
2022-11-17 05:54:39
#Байрам_Муборак

17 ноябрь – Халқаро талабалар куни!

Барча талабаларни «Халқаро талабалар куни» муносабати билан табриклаймиз!

Контрактингиз камайиб, стипендиянгиз кўпайсин! Байрамингиз муборак бўлсин!


@Talim_Vazirligi
33.3K views02:54
Ochish/sharhlash
2022-11-16 16:41:16 #Дипломларни_тан_олиш

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун навбатдаги синов тестлари ўтказиладиган кунлар маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарори билан тасдиқланган «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби тўғрисида»ги Низом ижросини таъминлаш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида (Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси, 21-уй) 2022 йил 22 - 25 ноябрь кунлари соҳалар бўйича синов тестлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

«Ҳуқуқшунослик», «Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот», «Иқтисодиёт», «Қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш» ҳамда «Ўқитувчилар тайёрлаш ва педагогик фанлар» соҳалари бўйича синов тестлари ўтказиладиган санаси ва синов тестида иштирок этувчилар рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин.

Ҳуқуқшунослик

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот

Иқтисодиёт

Қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш

Педагогика фанлари

Синовлар карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси огоҳлантиради:

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун белгиланган синов тестларига ўз вақтида келмаган, синов тестида иштирок этувчилар рўйхатида мавжуд бўлмаган талабгорларга синовларга киришга рухсат этилмайди.

@Talim_Vazirligi
32.5K views13:41
Ochish/sharhlash
2022-11-16 08:44:53 Жисмоний тарбия ўқитувчилари учун яна бир қулайлик!

Жорий йилнинг 21-30 ноябрь кунлари ўтказилиши белгиланлиги тўғрисида жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун аттестацияси синовлари ўтказилиши ҳақида аввал хабар берган эдик.

Ушбу хабар бўйича кўплаб педагоглардан саломатлигида муаммоси борлиги ёки хомиладорлиги сабабли назарий ва амалий синовларни тест синовларига ўзгартириш бўйича мурожаатлар келиб тушмоқда.

Мазкур мурожаатлардан келиб чиқиб, ўқитувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида навбатдан ташқари аттестациядан ўтиш учун ҳужжат топширган жисмоний тарбия фани ўқитувчилари малака синовларини назарий ва амалий синовлар ўрнига ўз хоҳишига кўра тест синовлари шаклида топшириш имконияти яратилди.

Бунинг учун хомиладорлиги ва саломатлигида муаммоси бўлган педагоглар Таълим инспекциясининг ҳудудий бўлимларига тиббий маълумотномаларини илова қилган ҳолда, ариза билан мурожаат қилишлари лозим.

Назарий ва амалий синовларда иштирок этмайдиган педагоглар учун тест синовлари жорий йилнинг 18 ноябрь куни ўтказилади.

Таъкидлаш лозимки, Низомнинг 37-бандида ўқув фани бўйича малака синовлари таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун — назарий (оғзаки, ёзма) ва амалий синовлар шаклида ўтказилиши белгиланган.

Маълумот учун, жорий йилнинг август-декабрь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларининг 14 257 нафар жисмоний тарбия фани ўқитувчиларидан мурожаатлар қабул қилинган.

@Talim_Vazirligi
32.1K views05:44
Ochish/sharhlash
2022-11-16 06:05:00
Сизларда ҳам шунақа синфдошлар бор эдими ?

Синфдошлар группасига ташлаб қўямиз :)

@Talim_Vazirligi
32.1K views03:05
Ochish/sharhlash
2022-11-15 19:49:31 Узрли сабабларга кўра малака (тест) синовларида иштирок эта олмаган ўқитувчилар учун синов куни белгиланди

Хабарингиз бор, 12 октябрдан бошлаб республикамизнинг 14 та ҳудудида педагоглар аттестациясининг малака (тест) синовлари бўлиб ўтмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарори билан тасдиқланган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 45-бандида педагог кадрлар аттестациянинг бирор босқичида узрли сабабга (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлиги, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлганлиги, яқин қариндошининг вафоти, ваколатли давлат органи ёки таълим ташкилотлари раҳбарларининг маълумотномасида кўрсатилган бошқа асосларга) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилиши белгиланган.

Ушбу низомга асосан узрли сабабларга кўра малака (тест) синовларида иштирок эта олмаган ўқитувчилар 18 ноябрь куни ташкил этиладиган синовларда қатнашиши мумкин.

Малака тоифаларига талабгор педагоглар учун малака (тест) синов жараёнлари билан боғлиқ фойдали ахборотлар билан Таълим инспекциясининг телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

@Talim_Vazirligi
32.5K views16:49
Ochish/sharhlash
2022-11-15 09:06:07
#Диққат #Тарқатинг

Бугун, 15 ноябрь куни ер юзида 12 соатлик ўртача кучли магнит бўрони кутилмоқда.

Ушбу даврда вирусли касалликларнинг тарқалиши мумкин. Шифокорлар бугунги кунда кўпроқ дам олишни ва ухлашни, қаҳва ва спиртли ичимликлардан воз кечишни маслаҳат беришмоқда, шунингдек, стресс ҳолатлардан қочишга ҳаракат қилинг!

@Talim_Vazirligi
32.3K views06:06
Ochish/sharhlash
2022-11-14 21:38:53
“Афросиёб” поезди қўйлар подасини уриб юборган

Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган “Афросиёб” поезди 2022 йил 11 ноябрь куни соат 05:31 да Зирабулоқ – Каттақўрғон темир йўл бекатлари оралиғининг 3816-километр, 3-пикетида темир йўл изида қаровсиз юрган 18 бош қўйни уриб юборган.

Самарқанд вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.


@Talim_Vazirligi
32.2K views18:38
Ochish/sharhlash
2022-11-14 11:09:01 Талаба қайси ҳолларда ОТМдан четлаштирилади?

Талаба олий таълим муассасасидан қуйидаги ҳолатларда четлаштирилиши мумкин;

ўз хоҳишига биноан;
ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;
саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
ўқув интизомини ва ОТМнинг ички тартиб-қоидалари ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун;
бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;
ўқиш учун белгиланган тўлов сумма ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);
талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганда (ушбу ҳолатда талабалар сафидан четлаштирилганлар талабалар сафига қайта тикланмайди);
вафот этганлиги сабабли.

Ушбу четлаштиришга сабаб бўладиган ҳолатларни талабаларга юбориб қўйинг.

@Talim_Vazirligi
21.3K views08:09
Ochish/sharhlash