Get Mystery Box with random crypto!

Жисмоний тарбия ўқитувчилари учун яна бир қулайлик! Жорий | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Жисмоний тарбия ўқитувчилари учун яна бир қулайлик!

Жорий йилнинг 21-30 ноябрь кунлари ўтказилиши белгиланлиги тўғрисида жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун аттестацияси синовлари ўтказилиши ҳақида аввал хабар берган эдик.

Ушбу хабар бўйича кўплаб педагоглардан саломатлигида муаммоси борлиги ёки хомиладорлиги сабабли назарий ва амалий синовларни тест синовларига ўзгартириш бўйича мурожаатлар келиб тушмоқда.

Мазкур мурожаатлардан келиб чиқиб, ўқитувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида навбатдан ташқари аттестациядан ўтиш учун ҳужжат топширган жисмоний тарбия фани ўқитувчилари малака синовларини назарий ва амалий синовлар ўрнига ўз хоҳишига кўра тест синовлари шаклида топшириш имконияти яратилди.

Бунинг учун хомиладорлиги ва саломатлигида муаммоси бўлган педагоглар Таълим инспекциясининг ҳудудий бўлимларига тиббий маълумотномаларини илова қилган ҳолда, ариза билан мурожаат қилишлари лозим.

Назарий ва амалий синовларда иштирок этмайдиган педагоглар учун тест синовлари жорий йилнинг 18 ноябрь куни ўтказилади.

Таъкидлаш лозимки, Низомнинг 37-бандида ўқув фани бўйича малака синовлари таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун — назарий (оғзаки, ёзма) ва амалий синовлар шаклида ўтказилиши белгиланган.

Маълумот учун, жорий йилнинг август-декабрь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларининг 14 257 нафар жисмоний тарбия фани ўқитувчиларидан мурожаатлар қабул қилинган.

@Talim_Vazirligi