Get Mystery Box with random crypto!

Талаба қайси ҳолларда ОТМдан четлаштирилади? Талаба олий та | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Талаба қайси ҳолларда ОТМдан четлаштирилади?

Талаба олий таълим муассасасидан қуйидаги ҳолатларда четлаштирилиши мумкин;

ўз хоҳишига биноан;
ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;
саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
ўқув интизомини ва ОТМнинг ички тартиб-қоидалари ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун;
бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;
ўқиш учун белгиланган тўлов сумма ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);
талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганда (ушбу ҳолатда талабалар сафидан четлаштирилганлар талабалар сафига қайта тикланмайди);
вафот этганлиги сабабли.

Ушбу четлаштиришга сабаб бўладиган ҳолатларни талабаларга юбориб қўйинг.

@Talim_Vazirligi