Get Mystery Box with random crypto!

Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Telegram kanalining logotibi talim_vazirligi — Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI T
Telegram kanalining logotibi talim_vazirligi — Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI
Kanal manzili: @talim_vazirligi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 18.20K
Kanalning ta’rifi

~ TA'LIM YANGILIKLARI ~
Talabalar va Abituriyentlar jamlangan kanalga hush kelibsiz !
🎓Ta’limga oid eng so’ngi va qaynoq yangiliklar.
🧑🏻‍💼Abituriyentlar Biz bilan Talabalik davrini oldindan his qiling!
❗️ Reklama olinmaydi

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 15

2023-08-26 13:28:45
14 та пед йўналишнинг сиртқиларига хусусий ОТМларда ҳам қабул тўхташи керак — вазирлик

14 та таълим йўналиши бўйича фақат сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилМАди. Қолган кундузги ва кечки таълим шакллари бўйича ҳужжатлар қабул қилинди.

Бундан ташқари, сиртқида ўқиш учун камида 5 йил стаж талаб этиладиган таълим йўналишлари тасдиқланган. Булар:
1. Бошланғич таълим
2. Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси
3. Мусиқа таълими
4. Жисмоний маданият
5. Технологик таълим

Мана шу 14 та ва 5 тадан ташқари қолган барча пед йўналишларга хусусий ОТМларга ҳам ҳужжат топширса бўлади.

Бу тартиб хусусий ОТМларга ҳам тегишли.


@Talim_Vazirligi
20.6K views10:28
Ochish/sharhlash
2023-08-26 08:19:45 #Қабул2023
Адлия вазирлигининг юридик техникумларига кириш тест синовлари

2023-2024-ўқув йили учун Адлия вазирлигининг юридик техникумларига кириш тест синовлари 2023-йил 29-30-август кунлари бўлиб ўтади ва 2 сменада ўтказилади.

Бунда тест синовлари:

-сменада 09:00 дан 12:00 га қадар;
-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

Тест синовлари 2 та мутахассислик фани (ҳуқуқшунослик, чет тили) ва 3 та мажбурий фан (она тили, математика, Ўзбекистон тарихи) дан ўтказилади.

Бунда талабгорларга мутахассислик фанларида 30 тадан, мажбурий фанларда 10 тадан жами 90 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 3 соат вақт ажратилади.

Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 балл бўлиб, ҳуқуқшунослик фанида ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 баллдан (жами 93 балл), чет тили фанида 2,1 баллдан (жами 63 балл), мажбурий фанларда 1,1 баллдан (жами 33 балл) берилади.

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтидан олишлари мумкин.

Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга паспорт (ИД-карта) ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин келишлари сўралади.


@Talim_Vazirligi
24.8K views05:19
Ochish/sharhlash
2023-08-26 08:08:14 Контрактни қачон тўлаш керак?

Контрактнинг камида 25 фоизини 1-курслар 15-сентябргача (ёки Давлат қабул комиссияси белгилаган муддатгача);

2- ва ундан кейинги курслар 1 октябргача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача);

Контрактнинг камида 50 фоизи 1-январгача, 75 фоизи 1-апрелгача ва 100 фоизи 1-июлгача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатларгача) тўланиши керак.

Хорижий фуқаролар ОТМ раҳбарияти белгилаган муддатларгача тўлаб бўлиши керак.

Эслатма: янги ўқув йили учун контракт миқдори ҳали тасдиқланмади. Яқин орада чиқиши кутиляпди.


@Talim_Vazirligi
24.9K views05:08
Ochish/sharhlash
2023-08-25 09:43:13
Бу йилги битирувчиларнинг 25 фоизи давлат ОТМлари талабалари бўлди

Мактаб таълими вазири Ҳилола Умаровага кўра, яна 10-15 фоиз битирувчи хусусий ёки хорижий ОТМга ўқишга кирган.

Давлат грантининг 77 фоизини шу йилги битирувчилар банд қилибди.

Биринчи йилданоқ ўқишга кирган битирувчилар, "ҳой" деворинг. Репетиторга бордингизми ёки мактаб


@Talim_Vazirligi
43.4K views06:43
Ochish/sharhlash
2023-08-25 09:41:10 Ўқишни кўчириш бўйича ўтказилган тест синовлари юзасидан апеллация аризаларини қабул қилиш бошланди

Талабалар ўқишини хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш бўйича ўтказилган тест синови натижасидан норози бўлган талабгорлардан апеллация аризаларини қабул қилиш бошланди.

Апеллация аризалари 31-августга қадар my.uzbmb.uz сайти орқали (талабгорнинг шахсий кабинетида) онлайн тарзда қабул қилинади.

Талабгор апеллация шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва тест синовидан четлатилмаган бўлиши лозим.

Апеллация аризасини берган талабгорга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.

Талабгор хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва рухсатнома билан Билимни баҳолаш агентлигига келиши лозим.


@Talim_Vazirligi
43.0K viewsedited  06:41
Ochish/sharhlash
2023-08-24 15:44:54
#Диққат #Расман

Сентябрдан бошлаб барча мактабларда бепул овқатланиш жорий этилади

Давлат дастурига кўра, янги ўқув йилидан бошлаб республикамиздаги барча мактабларда бошланғич синф ўқувчилари бепул овқатланади.

Менюда қуритилган мевалар, мини-кабоблар, кöфте, творогли пудинглар, турли хил пишириқлар ва бошқа кўплаб нарсалар мавжуд.


@Talim_Vazirligi
45.0K views12:44
Ochish/sharhlash
2023-08-24 14:56:52
Минимал 56,7 баллдан ҳам кам тўплаб "супер" қилдирса бўладими?

Агар абитуриент минимал баллни ҳам тўплай олмаган бўлса, унда унга ўз йўналиши бўйича белгиланган энг юқори контракт миқдорининг 2 бараварини тўлаб талаба бўлиш ҳуқуқи берилади.

Масалан, ўтган 2022-йилда юриспруденсия йўналишига супер-контракт миқдори 220,7 млн сўм этиб белгиланган бўлса, минимал баллдан кам тўплаганлар шунинг икки бараварини тўлаб ўқиш имконидан фойдаланиши мумкин.

Бироқ ҳали бу йил учун контракт миқдори, табақалаштирилган контракт миқдорлари эълон қилинмади. Яқин орада нархлар тасдиқланиши кутиляпти.


@Talim_Vazirligi
42.9K viewsedited  11:56
Ochish/sharhlash
2023-08-23 15:13:28
Талабаликка тавсия этилганлар диққатига!

Айни пайтда талабаликка тавсия этилганлар тўғрисидаги маълумотларни «Талабалар турар жойи ахборот тизими»га юклаш ишлари ўз якунига етди.

Эндиликда, 1-курс талабалари давлат ОТМларининг ётоқхоналарига жойлашиш учун Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали электрон ариза юборишлари мумкин


@Talim_Vazirligi
15.3K views12:13
Ochish/sharhlash
2023-08-23 13:56:34 "Перевод"чилар топширган ижодий имтиҳон натижалари эълон қилинди

Талабалар ўқишини хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш бўйича ўтказилган касбий (ижодий) имтиҳон натижалари чиқди.

Натижаларни my.uzbmb.uz ва mandat.uzbmb.uz сайтларидан кўриш мумкин.

Натижаларни 3 хил усулда билиш мумкин:

my.uzbmb.uz сайтининг “Ўқишни кўчириш (хориждан) Натижани олиш“ бўлимидан.

mandat.uzbmb.uz сайтининг “Ўқишни кўчириш-2023” бўлими орқали талабгорнинг ИД рақамини киритган ҳолда.


@Talim_Vazirligi
43.5K views10:56
Ochish/sharhlash
2023-08-23 12:07:18
Магистратурага қабул натижалари 30 августга қадар эълон қилинади

Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Қабул комиссияси масъул котиби маълум қилди.

Масъулнинг сўзларига кўра, ҳозирда натижалар тасдиқланиши кутилмоқда.


@Talim_Vazirligi
43.0K views09:07
Ochish/sharhlash