Get Mystery Box with random crypto!

Ўқишни кўчириш бўйича ўтказилган тест синовлари юзасидан апелл | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Ўқишни кўчириш бўйича ўтказилган тест синовлари юзасидан апеллация аризаларини қабул қилиш бошланди

Талабалар ўқишини хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш бўйича ўтказилган тест синови натижасидан норози бўлган талабгорлардан апеллация аризаларини қабул қилиш бошланди.

Апеллация аризалари 31-августга қадар my.uzbmb.uz сайти орқали (талабгорнинг шахсий кабинетида) онлайн тарзда қабул қилинади.

Талабгор апеллация шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва тест синовидан четлатилмаган бўлиши лозим.

Апеллация аризасини берган талабгорга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.

Талабгор хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва рухсатнома билан Билимни баҳолаш агентлигига келиши лозим.


@Talim_Vazirligi