Get Mystery Box with random crypto!

#Қабул2023 Адлия вазирлигининг юридик техникумларига кириш те | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

#Қабул2023
Адлия вазирлигининг юридик техникумларига кириш тест синовлари

2023-2024-ўқув йили учун Адлия вазирлигининг юридик техникумларига кириш тест синовлари 2023-йил 29-30-август кунлари бўлиб ўтади ва 2 сменада ўтказилади.

Бунда тест синовлари:

-сменада 09:00 дан 12:00 га қадар;
-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

Тест синовлари 2 та мутахассислик фани (ҳуқуқшунослик, чет тили) ва 3 та мажбурий фан (она тили, математика, Ўзбекистон тарихи) дан ўтказилади.

Бунда талабгорларга мутахассислик фанларида 30 тадан, мажбурий фанларда 10 тадан жами 90 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 3 соат вақт ажратилади.

Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 балл бўлиб, ҳуқуқшунослик фанида ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 баллдан (жами 93 балл), чет тили фанида 2,1 баллдан (жами 63 балл), мажбурий фанларда 1,1 баллдан (жами 33 балл) берилади.

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтидан олишлари мумкин.

Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга паспорт (ИД-карта) ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин келишлари сўралади.


@Talim_Vazirligi