Get Mystery Box with random crypto!

ХАФА БЎЛМА Ҳеч қачон хафа бўлма. Чунки хафалик сени ибодатда | Tafakkur bekati️ ️️️️

ХАФА БЎЛМА

Ҳеч қачон хафа бўлма. Чунки хафалик сени ибодатда заифлаштириб, жидду жаҳддан тўхтатиб, муваффақиятсизлик томон йўллайди. Бундан ташқари, қалбингни шубҳа-гумонларга тўлдириб сени бадбин кимсага айлантириб қўяди.
Ҳеч қачон хафа бўлма. Чунки хафалик ва безовталик руҳий касалликнинг асоси, асаб оғриқларининг манбаси, тубанлик, васваса ва изтиробларнинг моддасидир.
Ҳеч қачон хафа бўлма. Чунки сен билан бирга Қуръон, зикр, дуо, намоз, садақа, яхши иш ва самара берувчи фойдали амаллар бордир.
Ҳеч қачон хафа бўлма. Бекорчилик ва ишсиз қолиш орқали хафаликка таслим бўлма! Унинг ўрнига намоз ўқи, тасбеҳ айт, китоб ўқи, ишга машғул бўл, меҳмон кут, зиёрат қил ва фикр юрит.
Парвардигорларингиз: "Менга дуо-илтижо қилинглар, Мен сизлар (қилган дуоларингизни) мустажоб (ижобат) қилурман", деди. (Ғофир сураси, 60-оят).
"Парвардигорингизга тазарру билан ичингизда (махфий) илтижо қилингиз. Зотан, у ҳаддан ошувчи кимсаларни (яъни эл кўзига кўрсатиш учун риёкорлик қилувчиларни) севмас!" (Аъроф сураси, 55-оят).
"Аллоҳга - У зот учун динни холис қилган ҳолингизда дуо-илтижо қилингиз" (Ғофир сураси, 14-оят).
"Эй Муҳаммад, айтинг: "Аллоҳ, деб чорлангиз ёки Раҳмон Меҳрибон, деб чорлангиз. Қандай чорласангизлар-да (жоиздир). Зеро, У зотнинг гўзал исмилари бордир".

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан