Get Mystery Box with random crypto!

TABLOID

Kanal manzili: @tabloiduzbekistan
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 129.59K
Kanalning ta’rifi

Бу шаҳарга янги қаҳрамон керак.
Муссафо осмон остида яшовчи фуқаронинг юртимизда ва дунёда содир бўлаётган ҳодисалар ҳақидаги блоги.
Реклама: @tabloid_reklama

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2024-06-05 16:24:36
Таиланд Ўзбекистон учун виза режимини бекор қилгани ҳақида расмий хабар йўқ.

Таиланд Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик департаменти ҳозирча бу борада ҳеч қандай расмий маълумот йўқлигини, бу тартиб расман кучга кирмаганлигини маълум қилди.

Миша, тай массаж, отмен!

@tabloiduzbekistan
12.3K views13:24
Ochish/sharhlash
2024-06-05 14:22:38
АҚШ президенти Жо Байден Мексика билан чегарани ноқонуний кесиб ўтган мигрантларга бошпана беришни вақтинча тақиқлади.

Бу иммиграция хизмати ходимларига мамлакатда ноқонуний бўлган одамларни АҚШдан чиқариб юборишни осонлаштиради.

Дарҳол кучга кирган тақиқ чоралари доимий равишда қўлланилмайди. ОАВ маълумотларига кўра, ҳафта давомида ҳар куни чегарада 2500 дан ортиқ одам қўлга олинса, тақиқловчи чоралар жорий этилади. Чегарада кунлик қўлга олишлар сони 1500 тадан камайганда, бу чоралар бекор қилинади.

@tabloiduzbekistan
12.2K views11:22
Ochish/sharhlash
2024-06-05 09:22:47
Қурбон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Ҳижрий тақвимга кўра, бу йил ҳайит 17 июнда нишонланиши кутилмоқда. Аммо бу ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Ҳайит шу куни нишонланган тақдирда, Ўзбекистонда ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар - кетма кет 4 кун, 6 кун ишлайдиганлар - кетма кет 3 кун дам олишади.

Эслатма: Қурбон ҳайити зулҳижжа ойининг 10-кунида нишонланади.

@tabloiduzbekistan
15.1K views06:22
Ochish/sharhlash
2024-06-04 23:00:36
Бугун, 5 июндан олий таълим муассасаларига қабул бошланади.

Аризани онлайн юборишингиз ҳам мумкин.

@tabloiduzbekistan
15.9K views20:00
Ochish/sharhlash
2024-06-04 15:14:05
Мусулмонлар идораси чиқарилган фатво юзасидан узр сўради.

Аввалроқ, “Биткоин, ноткоин ва криптовалюталар билан муомала шаръан жоиз эмас”, деган фатво чиқарилганди. Эндиликда Фатво маркази мазкур хабар техник сабабларга кўра, эҳтиётсизлик оқибатида ижтимоий тармоқларда эълон қилинганини маълум қилди.

Бу масала ҳали ўрганилаётган экан.

@tabloiduzbekistan
18.9K views12:14
Ochish/sharhlash
2024-06-04 13:03:44
Ўзбекистонда автомобиллар импорти учун божхона тўловлари камайтирилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

Президент томонидан 2024-йил 1-августгача божхона тўловларини ЖСТ (Жахон савдо ташкилоти) стандартларига мувофиқ қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берилган.

ЖСТ мамлакатларида ўртача бож 15% ни ташкил қилади.

@tabloiduzbekistan
16.9K views10:03
Ochish/sharhlash
2024-06-04 09:17:13
Ўзбекистонда интернетда фаолият юритаётган сохта “психолог”лар қонун билан тартибга солинади.

“Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

@tabloiduzbekistan
15.9K views06:17
Ochish/sharhlash
2024-06-03 17:04:23
Тошкентга келган вилоятликларни ҳақорат қилган қиз қамоққа олинди.

Айтишларича, унинг ўзи “Панельный”да тураркан. Баъзи манбаларда эса унинг келиб чиқиши Қашқадарё вилоятидан эканлиги ҳам ёзилмоқда. Бу маълумот қанчалик тўғрилигини тасдиқлаш имкони бўлмади.

@tabloiduzbekistan
19.8K views14:04
Ochish/sharhlash
2024-06-03 15:01:14
“Биткоин, ноткоин ва криптовалюталар билан муомала шаръан жоиз эмас” — Фатво ҳайъати.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази Ислом динида биткоин, ноткоин ва бошқа шу каби криптовалюталарда савдо-сотиқ қилишга муносабат қандайлиги ҳақидаги саволга жавоб бериб, буни шаъриятга мос эмаслигини маълум қилди.

@tabloiduzbekistan
19.2K views12:01
Ochish/sharhlash
2024-06-03 12:55:02
Қозоғистон Толибонни террорчилар рўйхатидан олиб ташлади.

Қозоғистон президенти Токаевнинг маълум қилишича, бу қарор “савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги”ни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинган.

@tabloiduzbekistan
17.2K views09:55
Ochish/sharhlash