Get Mystery Box with random crypto!

TABLOID

Kanal manzili: @tabloiduzbekistan
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 176.34K
Kanalning ta’rifi

Бу шаҳарга янги қаҳрамон керак.
Муссафо осмон остида яшовчи фуқаронинг юртимизда ва дунёда содир бўлаётган ҳодисалар ҳақидаги блоги.
Реклама: @tabloid_reklama

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2024-06-12 11:30:02
“Notcoin” сотгани сабабли қамалган талабага “Notcoin” ҳамжамияти янги iPhone совға қилмоқчи.

Жамоа йигитни қандай топиш мумкинлигини сўраб твит ёзиб қолдирган.

Термиз давлат университетининг 24 ёшли битирувчисига ноткоин сотган учун маъмурий қамоқ жазоси қўлланди. У крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузганликда айбли деб топилган, талабани Samsung Galaxy A30 русумли телефони мусодара қилинган.

@tabloiduzbekistan
10.1K views08:30
Ochish/sharhlash
2024-06-12 08:00:17
16 июнь, Қурбон ҳайити кунида Тошкент метрополитени соат 03:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

@tabloiduzbekistan
8.6K views05:00
Ochish/sharhlash
2024-06-11 19:05:36
Тармоқда фуқароларга, жумладан аёл кишига қўл кўтарган ва зўравонлик қилган ИИВ ходими видеоси тарқалди.

@tabloiduzbekistan
11.1K views16:05
Ochish/sharhlash
2024-06-11 15:00:43
Кечаси портлаш овози эшитилган видео тарқалди.

Расмий маълумотларга кўра, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида содир бўлган воқеага юқори кучланишли симларнинг қисқа туташуви сабаб бўлган экан.

@tabloiduzbekistan
10.3K views12:00
Ochish/sharhlash
2024-06-11 12:00:14
Мексика чегарасидан ноқонуний равишда ўтган ўзбекистонликлар зудлик билан АҚШдан депортация қилинади.

“New York Post” нашрига кўра, буйруқ Американинг Калифорния штати чегарачиларига берилган.

Тегишли буйруқ бўйича АҚШдан нафақат Ўзбекистон, балки Тожикистон, Россия, Грузия, Қирғизистон ва Молдовадан келган вояга етган мигрантлар ҳам зудлик билан депортация қилинади.

@tabloiduzbekistan
9.6K views09:00
Ochish/sharhlash
2024-06-11 08:51:29
16 июнь – Қурбон ҳайити!

2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади. 

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

@tabloiduzbekistan
5.4K views05:51
Ochish/sharhlash
2024-06-10 22:41:57
“Ҳисорак” сув омбори билан боғлиқ хабарлар юзасидан Шаҳрисабз тумани ҳокими Ҳасанов Самад Ахатиллаевич ва Қашқадарё вилояти ФВБ раҳбари Мирзаев Фарход Мирзаевич сув омбори ёнидан видеомурожаат қилиб, ҳолат юзасидан тушунтириш беришди.

Қашқадарёлик ҳамюртларимиздан ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган турли тасдиқланмаган хабарларга ишониб, яшаш уйларини тарк этмаслик ва ортиқча ваҳимага берилмаслик сўралади.

Масъуллар вазият назоратда эканини қатъий таъкидлаб, аҳоли ўз яшаш хонадонида тунни осуда ўтказиши мумкинлигини билдиришди.

@tabloiduzbekistan
8.3K viewsedited  19:41
Ochish/sharhlash
2024-06-10 21:08:21
Қашқадарё вилояти Шахрисабз туманида жойлашган Ҳисорак сув омбори тоғони сув чиқиш жойидан кўп миқдорда сув чиқиб, Оқсув дарёсида тўсатдан сув тошқини бўлгани билан боғлиқ видеолар тарқалмоқда.

Айтишларича, масъул тузилмалар тез орада расмий муносабат билдириши кутилмоқда.

@tabloiduzbekistan
8.1K views18:08
Ochish/sharhlash
2024-06-10 16:02:55
Эндиликда электромобилни хонадонда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади.

Қувватлаш ускунасига ҳисоблагич ўрнатган аҳолига тунги вақтда қувватлаганлик учун арзон тариф қўлланади.

Шунингдек, кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофида 22 киловаттгача, хонадонда 7 киловаттгача зарядлаш станцияси ўрнатиш мумкин бўлади. Давлат ташкилотлари, савдо маркази, меҳмонхона ва дам олиш масканлари автотураргоҳида қувватлаш станцияси ўрнатилади.

@tabloiduzbekistan
9.8K views13:02
Ochish/sharhlash
2024-06-10 14:01:13
Telegram асосчиси Павел Дуров бу йил ёзида Марказий Осиёга боришга қарор қилганини ёзди.

Telegram’нинг бош директори сифатида мен таътилга чиқмайман. Бунинг ўрнига фойдаланувчиларимиз билан ғайриоддий жойларда учрашиб ишлашда давом этаман. Бу ёзда мен Марказий Осиёда ҳаёт қандайлигини кўришга, одамлар Telegram’дан қандай фойдаланиши ва уларнинг рақамли эҳтиёжларини ўрганишга қарор қилдим — деган у ўзининг каналида.

@tabloiduzbekistan
9.9K views11:01
Ochish/sharhlash