Get Mystery Box with random crypto!

АҚШ президенти Жо Байден Мексика билан чегарани ноқонуний кеси | TABLOID

АҚШ президенти Жо Байден Мексика билан чегарани ноқонуний кесиб ўтган мигрантларга бошпана беришни вақтинча тақиқлади.

Бу иммиграция хизмати ходимларига мамлакатда ноқонуний бўлган одамларни АҚШдан чиқариб юборишни осонлаштиради.

Дарҳол кучга кирган тақиқ чоралари доимий равишда қўлланилмайди. ОАВ маълумотларига кўра, ҳафта давомида ҳар куни чегарада 2500 дан ортиқ одам қўлга олинса, тақиқловчи чоралар жорий этилади. Чегарада кунлик қўлга олишлар сони 1500 тадан камайганда, бу чоралар бекор қилинади.

@tabloiduzbekistan