Get Mystery Box with random crypto!

Surxondaryo viloyati pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

Telegram kanalining logotibi surxondaryomohm — Surxondaryo viloyati pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi S
Telegram kanalining logotibi surxondaryomohm — Surxondaryo viloyati pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi
Kanal manzili: @surxondaryomohm
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.19K
Kanalning ta’rifi

Surxondaryo viloyati pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi matbuot xizmati

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2022-08-22 08:44:40 Ижтимоий тармоқларда ўқитувчиларни мукофотлаш ва рағбатлантириш, Директор жамғармасидан бериладиган устамалар ва бошқа моддий имкониятлар борасида илгари сурилаётган турли талқинлар юзасидан

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 август куни қабул қилинган 425-сонли қарори билан айрим қарорларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823-сонли Қарорларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Мазкур ўзгартиришлар жойлардаги коррупцион ҳолатларни шунингдек, молиявий хато ва камчиликларни олдини олишга қаратилган бўлиб, маблағларнинг мактаб раҳбарлари ҳамда жойлардаги масъулларнинг суистеъмол қилинишини олдини олиш кўзда тутилган.

Қайд этиш жоизки, ўзгаришлар бевосита ўқитувчиларни рағбатлантириш учун йўналтириладиган директор жамғармаси маблағлари миқдорини пасайишига олиб келмайди. Аксинча, маблағлар аниқ мезонлар асосида белгиланадиган устамаларга ажратиладиган маблағларни кўпайишига ва мукофотлашни “барча учун тенглик” тамойили асосида амалга оширилишига хизмат қилади.

Қонунчиликка кўра жорий йилда Директор жамғармаси жами мактаб иш ҳақи фондининг 12 фоизи бўйича шакллантирилади. Мазкур жамғарма ҳисобидан 2022 йилнинг август ойига қадар мактабнинг энг илғор ўқитувчиларига 40 фоизгача устама, шунингдек, маблағлар доирасида ходимларга моддий ёрдам ва мукофот бериш имконияти берилган эди.

Маълумот учун: 2021 йилда бир мактабда ўртача директор жамғармасининг 55 фоизи педагог ходимларга ҳар ойлик устамалар учун ҳамда қолган 45 фоизи мукофот ва моддий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган.
Бироқ, жойларда ўқитувчиларга 40 фоизгача устама бериш ўрнига фоизни камайтириш ва қолган суммани моддий ёрдам ҳамда мукофотга йўналтириш амалиёти йилдан-йилга ошиб борган.

Мисол учун: 2021 йилда мактабнинг иш ҳақи фондига 787,5 миллион сўм ва директор жамғармасига 175,5 миллион сўм ажратилган. Ушбу Жамғарма маблағларининг фақатгина 20 фоизи педагог ходимларга ҳар ойлик устамалар учун қолган 80 фоизи мукофот ва моддий ёрдам кўрсатиш учун йўналтирилган.
Кўп ҳолларда Жамғарма ҳисобидан мактаб директорлари “таниш-билиш” орқали ходимларга моддий рағбатлантириш, сурункали равишда айнан бир гуруҳ ходимларга такрор-такрор амалга оширган;

мукофот пуллари директорга яқин бўлган ходимларга, қариндош ва танишларга расмийлаштирилганлиги;
аввалги таҳрирда жамғарма ҳисобидан моддий ёрдам миқдори чегараланмаганлиги сабабли исталган ҳажмда моддий ёрдам кўрсатиш орқали ўғирлик ҳолатлари аниқланган. Мазкур ҳолатлар бўйича материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган.

Шундан келиб чиқиб янги таҳрирда директор жамғармасидан моддий ёрдам кўрсатиш миқдорлари ва ҳолатлари аниқ белгилаб қўйилди.
Натижада мукофот ва моддий ёрдам пулларини сабабсиз бериш имкониятлари чекланди, мактаб доирасида ўқитувчиларни рағбатлантириш учун ажратиладиган жами сумма эса сақлаб қолинди.

Бу эса:
- маблағларни бевосита ўқитувчиларнинг устамаларига йўналтириш;
- моддий ёрдам кўрсатишнинг аниқ ҳолатларини белгилаш
(ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши вафот этганда, оғир касалликка чалинганда, табиий офатдан зарар кўрганда);
- мукофот пулларини барчага тенг миқдорда бериш имкониятини яратди.

Шунингдек, Вазир жамғармаси орқали ягона тамойил асосида республика бўйича малакали педагог ходимларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари (ҳозирда 5,1 млн. сўм) миқдорида ҳар ойлик устамалар белгилаш, шунингдек, худди шундай миқдорда илғор ходимларга бир марталик пул мукофотини тўлаш амалиёти жорий этилди.

Хулоса ўрнида Директор жамғармасига бериладиган маблағлар камайтирилмаганлиги, аксинча, моддий ёрдам ва мукофот пулларини аниқ мақсадларга ва тенглик тамойили асосида бериш таъминланганини қайд этиш керак.

Ўзгартиришлар орқали Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлардан самарали ва оқилона фойдаланиш орқали ўқитувчи ва бошқа ходимларга тўғри етказилишини таъминлаш мақсад қилинган.
708 views05:44
Ochish/sharhlash
2022-08-18 15:53:42
Bugun Surxondaryo viloyati xalq taʼlimi xodimlarining 2022-2023-o‘quv yili oldidan “Ustozlar milliy forumi” bollib o‘tdi.

Ilg‘or pedagoglar, taʼlim muassasalari rahbarlari ishtirok etgan tadbirda erishilgan yutuqlar sarhisob qilindi, kelgusidagi vazifalar belgilab olindi.

Viloyat hokimi To‘ra Bobolov taʼlim sohasida amalga oshirilayotgan islohotlar, ustozlarning jamiyatdagi o‘rni, qadr-qimmatini yuksaltirish borasida olib borilayotgan ishlar mohiyatiga alohida eʼtibor qaratib, ilm o‘rgatish, yoshlarga taʼlim-tarbiya berish ulug‘ fazilat ekanini taʼkidladi.

Forumda taʼlim-tarbiya tizimida alohida o‘rnak ko‘rsatgan, viloyatda taʼlim tizimini rivojlantirishga munosib hissa qo‘shayotgan, faol, munosib natijalarga erishayotgan ko‘plab taʼlim fidoyilari qatorida Surxondaryo viloyati PYMO‘ milliy markazi “Аniq va tabiiy fanlar metodikasi” kafedrasi mudiri, pedagogika fanlari nomzodi, dotsent Berdiyeva Oygul Bekmuratovna ham viloyat hokimining faxriy yorlig‘i va esdalik sovg‘alari bilan taqdirlandi.
1.9K viewsedited  12:53
Ochish/sharhlash
2022-07-15 09:45:50
577 views06:45
Ochish/sharhlash
2022-07-15 09:23:58 #Қабул2022

Халқ таълими соҳаси учун мақсадли қабул параметрлари тақсимоти


2022/2023-ўқув йилида республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларидан давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида халқ таълими соҳасида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун мақсадли қабул параметрлари тақсимоти.
(олис, чекка ва тоғли ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактаблари учун)

---

Распределение параметров целевого приема для сферы народного образования

Распределение целевых параметров приема для регионов с высокой потребностью в высокообразованных кадрах в сфере народного образования, в рамках показателей приема на основе государственных грантов в 2022/2023 учебном году.
(для общеобразовательных школ, расположенных в труднодоступных и горных районах)

@talim_obrazovaniye
562 views06:23
Ochish/sharhlash
2022-07-15 05:46:49 ТЕЗ ОРАДА БОШЛАНАДИГАН ДАРС ТАҚСИМЛАШ МАСАЛАСИДА ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИГА МУРОЖААТ

Маълумки, тез орада таълим муассасаларида ишга қабул қилиш ва тарификация масаласи бошланади.

Шунинг учун бу масалада барча умумтаълим мактаблари ўқитувчилари, психологлари, директор ва унинг ўринбосарлари сизлардан илтимос ва талаб қонун ҳужжатларида белгиланган қоидаларга амал қилинг.

Ҳурматли директорлар! Айниқса сизлар иш берувчи сифатида жуда қўпол хатоларга йўл қўйяпсизлар. Хусусан дарс тақсимлаш масаласига аралашишга дарсларни хоҳлаганингизча тақсимлашга ҳақлимассиз.
Бу сизнинг ваколатингиз эмас. Буни эсдан чиқарманг.

Сиз фақат педагогик кенгаш қарори асосида тақсимланган тарификацияни ижро этиш учун буйруқ чиқаришингиз кифоя.

Энди педагогик кенгашларга келсак, сизларнинг вазифангиз дарсларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган қоидаларга асосланган ҳолда тақсимлашдир. Тўғри авваллари бу масала тартибга солинмаганлиги учун бу жуда муаммо бўларди ва ўзингиз турли асосларга кўра тақсимлар эдингиз. Энди бундай бўлмайди.

Билиб қўйинг! 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб дарслар “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271) қоидаларига мувофиқ тақсимланиши шарт. Сизлар бўлса ўрта махсус ёки номутахассис ёҳуд мутахассис ўқитувчига тўлиқ ставкада дарс бериб, олий, биринчи, иккинчи малака тоифага эга, шунингдек, кўплаб шахсий ютуқларга эга бўлган ўқитувчиларга кам дарс тақсимлаяпсизлар.
Бу мутлақо нотўғри.

Юқоридаги низомга асосланинг. Агар ҳали бу низомдан беҳабар бўлсангиз унда қуйидаги ссилка орқали танишиб чиқишингиз мумкин: https://lex.uz/docs/-4919258

Ҳурматли ўқитувчилар навбат сизларга. Аслида сизларнинг ишингиз жуда ҳам қийин буни жуда яхши биламан. Ҳозирги қисқартиришлар шароитида ундан ҳам қийин вазият вужудга келмоқда. Шундай экан, сизлардан илтимос иш берувчиларни ҳам тушунинг улар юқоридан келган топшириқни бажаряпти холос. Ўзи дарс соати йўқ бўлса, у сизларга 1.5 ставка дарсни қаердан олиб беради.

Ҳурматли ўқитувчилар сизлар ҳам дарс талашишдан олдин юқоридаги низом билан танишиб чиқишнгизни сўраймиз. Негаки кўплаб ҳолатларда ўрта махсус ўқитувчилар, пенсионерлар, психологлар тўлиқ ставкада дарс сўраяпсизлар. Аҳир сизнинг маълумотингиз, мутахассислигингиз тўғри келмаса, директорда нима айб.

Ҳа айтганча, ҳудудлардаги Давлат меҳнат ҳуқуқи инспекторлари ҳозирда ҳудудингизда бўлаётган бу масалаларга эътибор бериб қўйинг! Ҳудудларда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг тўғри қўлланишини назорат қилиш ваколатингиз шу кунларда жуда керак бўлмоқда.

Гапим сўнгида яна бир нарсани айтмоқчиман. Кўпларингиз бизга мурожаат қилиб қонуний жавоб беришимизни талаб қиляпсиз, бизнинг қонуний жавобимиз сизнинг манфаатларингиз тўғри келмагач, бизни ҳам айблаяпсиз (халқ душмани, президент сиёсатига қарши чиқувчи, ёлғончи, фирибгар ва ҳоказо). Бир нарсани тўғри тушунинг жавобимиз сизни қониқтирмаса айб бизда эмаску. Қонун ҳужжатларида шундай белгилаб қўйган бўлса, биз нима қилайлик. Бизнинг вазифамиз қонунларни тўғри қўллаш орқали муаммони ҳал қилиш ҳисобланади.

Шундай экан, эътироз билдиришдан олдин бироз ўйлаб кўрсангиз фойдадан ҳоли бўлмайди.

Барча Халқ таълими ходимларига етказинг

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
564 views02:46
Ochish/sharhlash
2022-07-13 16:56:32 #Биласизми

​​ Олий маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар ўқишга кириш учун «Alltest» платформаси орқали тестларга бепул тайёргарлик кўриши мумкин

Маълумки, халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун алоҳида имкониятлар яратиб берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 июндаги ПҚ-289-сон қарорига асосан 2023/2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик йўналишларнинг сиртқи таълим шаклига фақат тажрибали, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган устозлар топшириши мумкин.

Менимча, бу ҳозирги кунда халқ таълимида фаолият олиб бораётган устозларимиз учун яна катта имконият. Ўтган йили улар учун 500 та, бу йил 1000 та алоҳида квота берилган бўлса, кейинги йилда педагогика йўналишидаги барча сиртқи квоталарга ҳаракат қилишлари мумкин бўлади. Мисол учун айтадиган бўлсак 2022/2023 қабулида педагогик йўналишлар учун сиртқи квота 8 000дан ошди.

Квоталар, олий таълим муассасаларининг имкониятига қараб ошиб боради, лекин, танганинг иккинчи томони ҳам бор. Ўтган йилдаги қабул имтиҳонларида айнан олий маълумотга эга бўлмаган устозларнинг тўплаган баллари жуда паст бўлган. 40-50 фоиз педагоглар максимал баллнинг 30 фоизини ҳам тўплай олмаган. Бу рақам ўйлантирмаслиги мумкин эмас.

Шунинг учун, олий маълумотга эга бўлмаган, лекин мактабда фаолият олиб бораётган ўқитувчиларга мурожаат қилишни лозим топаябман. Билимингизни оширинг. Бу фақатгина ўзингиз учун керак. Сизга тайёр ва бепул имконият борлигини эслатаман.

Халқ таълими вазирлиги ҳамда “Ziyo Forum” ННТ томонидан Alltest платформаси орқали фанлардан билим олиш ва тестларга тайёргарлик кўриш учун бепул имконият яратиб берилган. Промокоддан фойдаланиб, бепул тайёрланинг. Ўқишни истагида бўлган устозлар учун Вазирлик доимо имконият яратиб беришга тайёр.

Ўқишни бошлаш. Промокод - alltest10000).

Усмон Шарифходжаев - Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари

Xalq ta'limi Info
772 views13:56
Ochish/sharhlash
2022-07-13 16:54:22
659 views13:54
Ochish/sharhlash
2022-07-08 22:35:55 Ҳурматли юртдошлар, қадрли халқ таълими тизими ходимлари!

Аввало, сизларни, сиз орқали барча оила аъзоларингизни юртимиз бўйлаб кенг нишонланаётган Қурбон ҳайити байрами билан самимий табриклайман.

Шукроналик ва инсонлар ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик хислатларини ўзида мужассам этган ушбу қутлуғ айём халқимиз маънавий ҳаётида катта ўрин тутишини алоҳида таъкидлаб ўтишни истардим.

Айтиш лозимки, ушбу файзли кунларда юртдошларимиз дўстлик ва биродарлик руҳида хайру саховат ва эзгу амалларни адо этиб, бир-бирларига яхшилик ва меҳр-муҳаббат улашадилар. Қалбларидаги энг самимий изҳорларини яқинларига изҳор этишади. Шу билан бирга, Қурбон ҳайити оилаларимиз тотувлиги, дастурхонларимиз тўкинлиги, турмушимиз фаравонлигини янада теранроқ ҳис қилишга ундайдиган файзли ва тўла маънода катта шукуҳга эга гўзал айёмлардан биридир.

Азиз устозлар!

Тан олиб айтишимиз керак, бугунги геосиёсий майдонда рўй бераётган турли манфаатлар тўқнашуви, айниқса, инсонларнинг онги ва руҳиятига ҳар томонлама таъсир этиш орқали миллатлар дахлсизлигига раҳна солишга уриниш ҳолатлари, афсус учраб турмоқда.

Шундай экан, ушбу жараёнда барчамиз ўз фуқаролик ҳамда касбий позициямизни тўла англаган ҳолда, оилаларимиз ҳамда таълим муассасаларида юксак маънавий муҳит ва одоб қоидаларини янада кенг жорий этишда жонбозлик кўрсатишимиз, бу орқали жамият ривожи ва халқимиз маънавий ҳаёти ривожига ўз муносиб ҳиссамизни қўшишимиз лозим, деб ҳисоблайман.

Барчангизни яна бир бор қутлуғ айём — Қурбон ҳайити байрами билан чин қалбимдан табриклайман ҳамда сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий тотувлик, бахт-саодат тилайман.
1.3K views19:35
Ochish/sharhlash
2022-07-08 20:46:47
TABRIKLAYMIZ!

Surxondaryo viloyati pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi "Aniq va tabiiy fanlar metodikasi" kafedarasi katta o‘qituvchisi Salima Rahmatovaning (S.S. Fayzullayev, Sh.A.Kadirovalar bilan hammualliflikda) "Bilologiyaning konseptual asoslari" nomli darsligi nashrdan chiqdi.

Hududiy markaz jamoasi S. Rahmatovani ushbu munosabat bilan tabriklaydi va kelgusi ilmiy, pedagogik faoliyatida ulkan muvaffaqiyatlar tilaydi.
1.3K viewsedited  17:46
Ochish/sharhlash
2022-07-08 08:52:24 Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 2022 йил 9 июлда нишонланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ана шундай қарор қабул қилди.

Инсонпарварлик, эзгулик, шукроналик ва меҳр-оқибат сингари анъана ва қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этиш, байрам кунлари мўътабар ёдгорлик ва қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги “2022 йилдаги расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонга кўра, 2022 йил 11-12 июль кунлари ҳам юртдошларимиз дам олиш имконига эгалар.

Шундай қилиб, 9-10-11-12 кунлари Ўзбекистонда расман дам олиш кунлари ҳисобланади.
955 views05:52
Ochish/sharhlash