Get Mystery Box with random crypto!

ТЕЗ ОРАДА БОШЛАНАДИГАН ДАРС ТАҚСИМЛАШ МАСАЛАСИДА ХАЛҚ ТАЪЛИМИ | Surxondaryo viloyati pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

ТЕЗ ОРАДА БОШЛАНАДИГАН ДАРС ТАҚСИМЛАШ МАСАЛАСИДА ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИГА МУРОЖААТ

Маълумки, тез орада таълим муассасаларида ишга қабул қилиш ва тарификация масаласи бошланади.

Шунинг учун бу масалада барча умумтаълим мактаблари ўқитувчилари, психологлари, директор ва унинг ўринбосарлари сизлардан илтимос ва талаб қонун ҳужжатларида белгиланган қоидаларга амал қилинг.

Ҳурматли директорлар! Айниқса сизлар иш берувчи сифатида жуда қўпол хатоларга йўл қўйяпсизлар. Хусусан дарс тақсимлаш масаласига аралашишга дарсларни хоҳлаганингизча тақсимлашга ҳақлимассиз.
Бу сизнинг ваколатингиз эмас. Буни эсдан чиқарманг.

Сиз фақат педагогик кенгаш қарори асосида тақсимланган тарификацияни ижро этиш учун буйруқ чиқаришингиз кифоя.

Энди педагогик кенгашларга келсак, сизларнинг вазифангиз дарсларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган қоидаларга асосланган ҳолда тақсимлашдир. Тўғри авваллари бу масала тартибга солинмаганлиги учун бу жуда муаммо бўларди ва ўзингиз турли асосларга кўра тақсимлар эдингиз. Энди бундай бўлмайди.

Билиб қўйинг! 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб дарслар “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271) қоидаларига мувофиқ тақсимланиши шарт. Сизлар бўлса ўрта махсус ёки номутахассис ёҳуд мутахассис ўқитувчига тўлиқ ставкада дарс бериб, олий, биринчи, иккинчи малака тоифага эга, шунингдек, кўплаб шахсий ютуқларга эга бўлган ўқитувчиларга кам дарс тақсимлаяпсизлар.
Бу мутлақо нотўғри.

Юқоридаги низомга асосланинг. Агар ҳали бу низомдан беҳабар бўлсангиз унда қуйидаги ссилка орқали танишиб чиқишингиз мумкин: https://lex.uz/docs/-4919258

Ҳурматли ўқитувчилар навбат сизларга. Аслида сизларнинг ишингиз жуда ҳам қийин буни жуда яхши биламан. Ҳозирги қисқартиришлар шароитида ундан ҳам қийин вазият вужудга келмоқда. Шундай экан, сизлардан илтимос иш берувчиларни ҳам тушунинг улар юқоридан келган топшириқни бажаряпти холос. Ўзи дарс соати йўқ бўлса, у сизларга 1.5 ставка дарсни қаердан олиб беради.

Ҳурматли ўқитувчилар сизлар ҳам дарс талашишдан олдин юқоридаги низом билан танишиб чиқишнгизни сўраймиз. Негаки кўплаб ҳолатларда ўрта махсус ўқитувчилар, пенсионерлар, психологлар тўлиқ ставкада дарс сўраяпсизлар. Аҳир сизнинг маълумотингиз, мутахассислигингиз тўғри келмаса, директорда нима айб.

Ҳа айтганча, ҳудудлардаги Давлат меҳнат ҳуқуқи инспекторлари ҳозирда ҳудудингизда бўлаётган бу масалаларга эътибор бериб қўйинг! Ҳудудларда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг тўғри қўлланишини назорат қилиш ваколатингиз шу кунларда жуда керак бўлмоқда.

Гапим сўнгида яна бир нарсани айтмоқчиман. Кўпларингиз бизга мурожаат қилиб қонуний жавоб беришимизни талаб қиляпсиз, бизнинг қонуний жавобимиз сизнинг манфаатларингиз тўғри келмагач, бизни ҳам айблаяпсиз (халқ душмани, президент сиёсатига қарши чиқувчи, ёлғончи, фирибгар ва ҳоказо). Бир нарсани тўғри тушунинг жавобимиз сизни қониқтирмаса айб бизда эмаску. Қонун ҳужжатларида шундай белгилаб қўйган бўлса, биз нима қилайлик. Бизнинг вазифамиз қонунларни тўғри қўллаш орқали муаммони ҳал қилиш ҳисобланади.

Шундай экан, эътироз билдиришдан олдин бироз ўйлаб кўрсангиз фойдадан ҳоли бўлмайди.

Барча Халқ таълими ходимларига етказинг

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati