Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Telegram kanalining logotibi ssvuz — Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Kanaldagi mavzular:
Oнлайн
Kanal manzili: @ssvuz
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 37.64K
Kanalning ta’rifi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.
Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz
Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 6

2024-04-28 18:41:50
ТАЪЗИЯ

Соғлиқни сақлаш тизимида масъул лавозимларда ишлаган фидойи шифокор, ташкилотчи раҳбар, тиббиёт фанлари доктори Юлдашев Рустам Шавкатович 59 ёшида вафот этди.

Р. Юлдашев 1965 йил 7 июлда Бухоро вилоятида туғилган. 1988 йил Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

Турли йилларда Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қарши филиали директори, Қашқадарё ва Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи каби масъул лавозимларда ишлаган.

2021 йил I даражали "Саломатлик" ордени билан тақдирланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги меҳнат фаолиятини тиббиёт соҳасига бахш этган жонкуяр ва ташкилотчи раҳбар Юлдашев Рустам Шавкатовичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
17.0K views15:41
Ochish/sharhlash
2024-04-28 07:30:46
Буни билишингиз керак!

Бўғимда ажралиб чиқадиган суюқлик ошиши билан кузатиладиган синовит касаллигида бўғимда қандай ўзгаришлар содир бўлади?

Унинг келиб чиқиш сабаблари нималардан иборат?

Бу хасталик ташхислангандан сўнг нималардан тийилган маъқул?


Бу ҳақда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Қурбон Ражабов батафсил гапириб берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
14.6K views04:30
Ochish/sharhlash
2024-04-27 13:45:55 Метаболизм нима ва уни қандай қилиб тезлаштириш мумкин?

Инсон организмидаги моддалар алмашинуви метаболизм деб аталади. У иккита асосий жараённи ўз ичига олади – катаболизм ва анаболизм. Моддалар алмашинуви озиқ-овқатни танадаги барча жараёнлар учун зарур бўлган энергияга айлантириб, организм нормал ишлашини таъминлайди.

Метаболизм қатор муҳим функцияларни бажаради, шу жумладан ҳужайралар, тўқималар, органларнинг ўсиши ва тикланишини таъминлайди, организмдан токсинлар чиқиб кетишига ёрдам беради, тана ҳароратини меъёрида ушлаб туради.

Метаболизм тезлигига ирсият, ёш, жинс, мушак массаси каби омиллар таъсир кўрсатади.

Метаболизм тез бўлишининг афзалликлари нимада?

Тез метаболизм инсон ўзини янада тетик ҳис қилиши, юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтириш, мия фаолиятини яхшилаш, иммунитетни мустаҳкамлаш, тери ва сочлар соғлом бўлишига ёрдам беради.

Моддалар алмашинувини тезлаштириш учун инсон турмуш тарзини ўзгартириши керак.

Метаболизмни қандай тезлаштириш мумкин?

Бунинг учун инсон, биринчи навбатда, турмуш тарзини ўзгартириши зарур. Бунда бир қанча қоидаларга амал қилиш тавсия этилади:

Мунтазам спорт билан шуғулланиш. Жисмоний фаоллик мушак массасини оширишга, бу эса, ўз навбатида метаболизм тезлашишига ёрдам беради.

Тўғри овқатланиш. Кўпроқ оқсил ва клетчаткага бой маҳсулотларни истеъмол қилиш, рационда шакар, туз ва зарарли ёғларни камайтириш, зарур миқдорда сув ичиш.

Тўғри ва етарлича ухлаш. Мунтазам равишда 7-8 соатдан кам ухлаш моддалар алмашинувини секинлаштириши мумкин.

Зарарли одатлардан воз кечиш. Чекиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш организм заҳарланиши ва бунинг натижасида метаболизм жараёни суст кечишига олиб келади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
17.4K viewsedited  10:45
Ochish/sharhlash
2024-04-25 15:11:26
Тез тиббий ёрдам хизматида ҳар бир дақиқа ва сониянинг қадри олтинга тенг.

Шу боис кўп ҳолларда “103” ҳайдовчилари йўлларда катта тезликда ёки йўл белгиларига риоя этмай ҳаракатланишига тўғри келади. Бундай вазиятлар автоматлаштирилган фото ва видео техник воситалар орқали қайд этилади.

Амалдаги тартибга кўра, мазкур ҳолатда махсус машина ҳайдовчилари хизмат вазифаларини бажарганликларини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этган тақдирдагина маъмурий иш тугатилаётган эди.

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган — “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасига кўра, эндиликда бундай ҳужжатлар тақдим этиш тартиби бекор қилиниб, уларга нисбатан юритилган маъмурий ишлар тўғридан-тўғри тугатилиши белгиланмоқда.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
20.3K views12:11
Ochish/sharhlash
2024-04-25 07:36:17 Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

Кам ҳаракатлик, генетик омиллар, эндокрин касалликлар, нотўғри овқатланиш ёки психологик бузилишлар ҳамда стрессларга берилувчанлик сабабли сўнгги йилларда дунё миқёсида ортиқча вазн ва семизлик жиддий муаммога айланди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг статистик маълумотларига кўра, юрак қон-томир касалликлари ер юзида ўлимнинг асосий сабабчиси бўлиб, айнан семизлик унинг ривожланишига олиб келади.

Хўш, бу муаммонинг олдини олиш учун нима қилиш лозим?

Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти бўлим бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тоҳирова соғлом овқатланишнинг муҳим қоидалари ҳақида айтиб ўтди.

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт:

Нонушта;
Тушлик;
Кечки овқат.


Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқатдан аввал 1 стакан сув ичиш лозим.

2-қоида.

Сув ичгандан сўнг ва асосий овқатдан аввал хом сабзавотлар (помидор, бодринг, карам, редиска, булғор қалампири, қизил сабзи, турп, салат барги ва бошқа кўкатлар)ни алоҳида ёки салат кўринишида истеъмол қилинг. Салатга уйда тайёрланган майонез, қатиқ/шўр бўлмаган сузма ёки зайтун, кунгабоқар мойи ва лимон шарбати қўшиш мумкин.

3-қоида.

Асосий овқатдан сўнг 2 соат оралиғида 30 дақиқагача жисмоний юклама (1 сонияда 2 қадам ташлаб пиёда юриш ёки велосипед ҳайдаш ёки шунга ўхшаш жисмоний фаоллик) бўлиши шарт.

4-қоида.

Ҳўл меваларни куннинг биринчи ярмида асосий овқатдан 2 соат кейин истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.

5-қоида.

Агарда уйқуга кетишдан аввал қорин очса, сувда қайнатилган 2 та тухум оқи ёки 50-100 грамм атрофида оқ гўшт (товуқ, курка тўш гўштлари) ёки ярим стакан ёғсиз қатиқ/кефир истеъмол қилиш мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
16.7K viewsedited  04:36
Ochish/sharhlash
2024-04-24 12:50:09 Ўсмирлик даврида қандай спорт тури билан шуғулланиш тавсия этилади?

Ушбу саволга Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Барно Одилова жавоб берди.

— Ўсмирлик даврида болаларга асаб тизимидаги қўзғалишлар кўпинча салбий таъсир эта бошлайди, — дейди мутахассис. — Шу боис бу даврда уларни сокин спорт турларига жалб қилиш керак. Хусусан, 12-18 ёшли қизларга аэробика, ўғил болаларга енгил атлетика билан шуғулланиш тавсия этилади.

Бу ўсмирга ички хотиржамлик бағишлаб, “ўтиш даври”ни енгиллаштиради. Асаб тизимида рўй берадиган стрессларга чидамлиликни оширади, ортиқча ҳиссиётларга берилмасликка ўргатади.

Бўйи ўсмаётган болаларга биринчи галда кўп миқдорда микроэлемент ва витаминларга бой овқат истеъмол қилиш, қолаверса, сузиш, турникда тортилиш, югуриш, футбол билан мунтазам шуғулланиш мақсадгамувофиқ. Айниқса, ҳафтада икки маротаба илик шўрва истеъмол қилиш унинг мушаклари ривожланиши, суяклари мустаҳкам бўлиши ва бўй ўсишига ижобий таъсир этади.

Ота-она фарзандини бирор спорт тўгарагига бермаган тақдирда ҳам унинг соғлом вояга етиши учун ҳар кунги бадантарбия машғулотларини тўхтатмаслигини назорат қилиши лозим. Тонгги машқлар ёш организмни чиниқтириб, қон айланишини яхшилайди, кайфиятни кўтариб, кун давомида тетикликни таъминлайди.

Қайси спорт тури бўлмасин, болани 5-6 ёшидан жалб этиш — тўғри қарор. Масалан, шахмат ва шашка машғулотларини ҳам шу ёшдан бошлаган маъқул. Сабаби, бу ёшгача аксарият болаларда бир жойда ўтиролмаслик, асаб тизимининг қўзғалувчанлиги юқори бўлади.

7 ёшдан кейин эса унда диққатни жамлаш қобилияти ортади, бир жойда муқим ўтиради. Шунга қарамай, болани ақлий спорт ўйинларига беришдан олдин унинг хотирасини ҳисобга олиш керак.

Боксга 6 ёшдан қабул қилинади. Сабаби, айни шу даврда боланинг суяк ва мушаклари ҳали қотиб улгурмаган бўлиб, бокс ҳаракатларини осонлик билан бажаради. Бу ёшгача ва ундан кейин бокс машғулотларига киришиш ва ушбу спорт турида бирор натижага эришиш қийинроқ кечади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
12.6K views09:50
Ochish/sharhlash
2024-04-23 07:24:50 Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлаши керак?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга.

Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёши, бўйи, жисмоний имкониятлари, хоҳиши ва айниқса, мавжуд касалликларини инобатга олиши зарур.

— Хусусан, 3 ёшгача бўлган болалар билан фақат бадантарбия машқлари бажарилади, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Барно Одилова.4-5 ёшли ўғил-қизларни эса аввал гимнастик машғулотларда “тоблаб”, танасини чиниқтириш мақсадга мувофиқ. Сабаби бу ёшдан кейин суякнинг қайишқоқлиги камайиб, бола кўпгина машқларни бажаришга қийналади.

Инсоннинг асаб тизими асосан 5-6 ёшдан мустаҳкамлана бошлашини инобатга олсак, спорт билан шуғулланиш учун бу палла энг мақбул давр ҳисобланади. Чунки бола бу вақтда мураббий берган вазифаларни бажара оладиган ёшга етади.

6 яшар боланинг хоҳишига кўра исталган спорт тўгарагига бериш мумкин. Аммо бу даврда улар учун энг фойдалилари — сузиш, бадиий гимнастика ва футбол.

Болаларда кўп учрайдиган сколиоз каби хавфли касалликларни 6-12 ёшгача сузиш, турникда машқлар бажариш ва енгил атлетика ёрдамида даволаш мумкин. Кўриш қобилияти паст ўғил-қизлар эса 9-11 ёшда стол тенниси ва катта теннис билан фаол шуғулланиши лозим.

Саломатлик учун барча спорт тури фойдали бўлса-да, улардан айримларини маълум даврларда чеклаш мақсадга мувофиқ.

Масалан, танасининг ривожланиши кечикаётган 12-14 ёш оралиғидаги ўғил-қизларга каратэ, таэквондо, дзюдо каби оғриқ берувчи усулларга бой спорт турлари тавсия этилмайди. Акс ҳолда боланинг бўйи ўсмай қолиши мумкин.

Худди шундай 9-12 ёшда оғир атлетика билан шуғулланиш ҳам маъқул эмас. Чунки бу болага “оғирлик” қилиб, буйраги атрофини ёғ қоплашига олиб келади.

(Давоми бор)


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
16.3K views04:24
Ochish/sharhlash
2024-04-22 09:26:51
Ўзбекистон — Германия: соғлиқни сақлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичи

Шу йил 18-19 апрель кунлари Берлин шаҳрида Ўзбекистон — Германия II тиббиёт форуми бўлиб ўтди.


Икки мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш йўлида янги ташаббус ва лойиҳаларни илгари суриш учун муҳим платформа вазифасини ўтаган тадбир турли мавзулардаги қизғин муҳокамалар, ўзаро манфаатли келишувлар ва конструктив музокараларга бой бўлди.

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада мазкур анжуман тафсилотлари ҳақида батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
13.6K views06:26
Ochish/sharhlash
2024-04-20 13:10:01 Ҳар йили қайси шифокор кўригидан ўтиш ва қандай таҳлиллар топшириш керак?

Кўпгина касалликларнинг бошланиши аломатларсиз кечиши, оғриқ муаммо жиддийлашгандагина пайдо бўлиши мумкин. Шу сабабли ўз вақтида ўтказилган тиббий текширув ва таҳлиллар хасталикларни ҳали белгилари намоён бўлмасдан аввал аниқлашга ёрдам беради.

Ҳар бир инсон ҳеч бўлмаганда йилда бир марта ўтиши керак бўлган 10 та текширув ва таҳлилларни келтириб ўтмоқчимиз.

Оилавий шифокор текшируви
Одатий қабул давомида бўй, вазн, артериал қон босими ўлчанади, қандай шикоятлар борлиги сўралади. Ушбу дастлабки текширув шифокорга фуқаро учун мутахассислар ва таҳлилларнинг индивидуал рўйхатини яратиш имконини беради. Яъни, шахснинг ҳолатига қараб, кейинги таҳлиллар учун керакли мутахассисларга юборади.

Умумий қон таҳлили
Бу таҳлил, биринчи навбатда, организмда яллиғланиш жараёнлари мавжудлигини текширишга ёрдам беради. Унинг натижаларига кўра, қон касалликлари ёки камқонлик, ички қон кетиш, юрак-қон томир, аутоиммун, саратон ва бошқа хасталиклар бор-йўқлигига ишораларни кўриш мумкин бўлади. Агар муаммо аниқланса, шифокор қўшимча таҳлилларни буюради.

Қондаги қанд миқдорини аниқлаш
Йилда бир марта ҳамма учун бундай текширувдан ўтиш тавсия этилади. Аммо 45 ёшдан ошган ва ортиқча вазнга эга бўлганлар учун бу, айниқса, муҳимдир. Агар қанд миқдори юқори ёки паст бўлса, шифокор беморни эндокринолог ва бошқа тор соҳа мутахассислари кўригига юборади.

Қон биокимёвий таҳлили
Унинг натижаларига кўра, ички органлар — юрак, жигар, буйраклар, ошқозон ости бези ва бошқаларнинг нормал ишлаши аниқланади. “Биокимё” умумий қон таҳлилига қараганда кўпроқ маълумот бера олади. Унинг ёрдамида айнан қайси органда муаммо борлигини аниқлаш мумкин. Зарур ҳолларда қўшимча текширувлар, жумладан, ПЗР тестлари ва ультратовуш текшируви буюрилади.

Умумий пешоб таҳлили
Баъзи касалликларни пешоб ранги, унинг шаффофлиги ва чўкинди мавжудлигидан билиш мумкин. Бундай текширув туфайли сийдик йўли тизими (шу жумладан буйраклар) ва бошқа касалликлар билан боғлиқ муаммоларни кўрсатадиган яллиғланиш жараёнлари аниқланади. Умумий пешоб таҳлили натижалари касалликларни аниқлашга ёрдам беради, бироқ у билан тўлиқ ташхис қўйиб бўлмайди.

Электрокардиограмма
Кардиограмма лентасидан 500 га яқин юрак касалликларини аниқлаш мумкин. Бундан ташқари, кардиограммадан нафақат бошдан кечирилган юрак хасталиклари, балки келажакда таҳдид солиши мумкин бўлган муаммоларни ҳам баҳолаш учун фойдаланиш мумкин. Масалан, юрак хуружи хавфи ҳақида ҳам билса бўлади.

Флюорография
Афсуски, сил касаллигининг дастлабки босқичларида ҳеч қандай аломат бўлмаслиги мумкин. Аммо бу хавфли касаллик эрта аниқланса, унинг ривожланишини тўхтатиш мумкин. Замонавий аппаратлар юқори сифатли тасвирларни тақдим этади, шунинг учун касаллик ҳақида ўз вақтида билиш ҳозир анча қулай.

Гастроскопия
Бу ёқимсиз текширув ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак касалликлари — гастрит, ошқозон яраси ёки ўсма кабиларни кўриш имконини беради. 45 ёшдан ошганлар ва хавф остида бўлганлар (чекувчилар, спиртли ичимликлар, фастфуд ва қаҳвани севувчилар) бу текширувдан ҳар йили ўтганлари маъқул.

Офтальмолог кўриги
Яқин ва узоқни кўра олмаслик ҳамда астигматизм каби ҳолатларда, ҳатто, кўриш қобилияти ёмонлашмагандек туюлса ҳам, ҳар йили ушбу мутахассис текширувидан ўтиб туриш мақсадга мувофиқ. Ҳатто кўзлари яхши кўрадиганлар ҳам йилда бир марта офтальмолог кўригига борганлари маъқул. Бунда шифокор нафақат кўриш қобилиятини текширади, балки кўз туби ҳолати ва кўз ички босимини ҳам ўлчайди. Ушбу манипуляциялар сўқирликка олиб келувчи глаукома ва катаракта хавфини ўз вақтида аниқлашга имкон беради.

“Эркаклар” ва “аёллар” шифокорлари кўриги
Кўпчилик бундай текширувларни зарур эмас деб ҳисоблайди. Аммо аёллар учун гинеколог ва маммолог, эркаклар учун уролог ва проктолог кўригидан ўтиб туриш саратон ва бошқа кўплаб касалликларни ўз вақтида аниқлаш ва муваффақиятли даволаш имконини беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
20.2K views10:10
Ochish/sharhlash
2024-04-20 10:03:32 Биласизми?

Қайси одатлар саратон ривожланишига олиб келиши мумкин?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, саратон дунё бўйлаб ўлим ҳолатларининг асосий сабабларидан бири саналади, масалан, 2020 йилда саратондан 10 миллион нафарга яқин инсон оламдан ўтган ёки ҳар олти ўлимнинг бири шу хасталикка тўғри келган. Саратоннинг энг кенг тарқалган турлари кўкрак бези, ўпка, йўғон ва тўғри ичак ва простата бези саратонидир.

Бир қарашдан зарарсиздек кўринган баъзи одатлар саратон ривожланишига туртки бўлиши мумкин. Масалан:

Сурункали касалликларга эътиборсиз бўлиш
Сурункали яллиғланиш ўчоқлари (масалан, ичакдаги колити) саратон ривожланишига олиб келиши мумкин. Бундай касалликлар ҳужайраларнинг ғайритабиий ўсиши ва бўлинишига, шунингдек уларнинг мутациясига сабаб бўлиши, бу эса саратонни пайдо қилиши мумкин. Бундан ташқари, яллиғланиш жараёнлари иммунитет тизимини заифлаштиради, танани ўсимталарга нисбатан заиф қилади.

Чекиш
Тамаки тутуни билан танага саратон ривожланишига ҳисса қўшадиган канцероген моддалар киради. Чекиш инсоннинг нафас олиш тизимига энг катта хавф туғдиради. Ўпка саратони билан оғриган беморларнинг 90% дан ортиғи чекувчилардир.

Йўл-йўлакай овқатланиш ва ширинликларни кўп истеъмол қилиш
Саратон ҳужайралари ўсиши ва ривожланиши учун кўп миқдорда глюкоза керак. Шунингдек, рационда шакар миқдорининг кўп бўлиши ортиқча вазн ва 2-тур қандли диабетга олиб келиши мумкин. Бу ҳолатлар эса саратон хавфини оширади. Агар ширин маҳсулотларни кўп миқдорда истеъмол қилсангиз, мутацияга учраган ҳужайралар ривожланиши учун идеал муҳитни яратган бўласиз.

Овқатни иссиқ ҳолатда ейиш
Оғизни куйдирувчи иссиқ овқат ва ичимликлар оғиз бўшлиғи ҳамда қизилўнгачнинг куйишига олиб келиши мумкин. Бу каби доимий куйиш (травма)лар ҳужайра дегенерациясига таҳдид солади. Шифокорлар тавсиясига кўра, овқат ва ичимликлар учун энг яхши ҳарорат 60 даражадан ошмагани афзал.

Кам ухлаш
Мунтазам кам ухлаш эркакларда простата бези саратони ва аёлларда эса кўкрак бези саратони ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Гап шундаки, уйқу вақтида мелатонин гормони ишлаб чиқарилади. Танада унинг етишмаслиги эса ҳужайра мутациясига олиб келиши мумкин.

Бу одатлар танани заифлаштиради, аммо улар албатта саратонга олиб келади дейиш ҳам нотўғри. Қандай турмуш тарзини олиб боришингиздан қатъи назар, мунтазам равишда шифокор кўригидан ўтиб туришга ҳаракат қилинг. Бу саратонни эрта босқичда аниқлаш ва ўз вақтида зарур чораларни кўришга ёрдам беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
16.4K views07:03
Ochish/sharhlash