2024-05-25 13:33:03
#онлайн
Тадбир доирасида икки мамлакат соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари турли йўналишларда ҳамкорликда бажарилаётган ишлар, уларнинг натижаларига тўхталиб ўтдилар.
Икки томонлама ҳамкорлигимизда тиббий таълимнинг алоҳида ўрни бор. Жумладан, бугунги кунда юртимизда Россиянинг
2 та тиббиёт университети —
Тошкентда Н.И.Пирогов номидаги миллий тадқиқот тиббиёт университетининг, Жиззах шаҳрида эса Қозон федерал университетининг филиаллари ташкил этилган. Россия Федерациянинг
10 та тиббиёт олийгоҳлари билан қўшма таълим дастурлари асосида
бакалавриатнинг 6 та,
клиник ординатуранинг 10 та йўналиши бўйича ҳамкорликда кадрлар тайёрланмоқда.
Ҳозирда жами 2700 нафар ўзбекистонлик талаба ушбу мамлакатнинг тиббий олий ўқув юртларида таҳсил олмоқда. Ҳар йили мамлакатимизнинг
400 нафарга яқин шифокори Россиянинг етакчи клиника, марказ ва университетларида малака ошириб қайтмоқда. Ўз навбатида,
150 нафарга яқин россиялик мутахассислар юртимиздаги тиббиёт муассасаларида маҳорат дарслари ва юқори технологик жарроҳлик амалиётларини ўтказиб келади.
Иштирокчилар конференциянинг биринчи куни амалий тадбирларга бой бўлганини ҳам алоҳида эътироф этдилар.
Хусусан, дастлабки кун россиялик меҳмонлар томонидан жами 172 нафар бемор тиббий кўрикдан ўтказилиб, 35 нафар беморда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари бажарилди.
Бундан ташқари, икки давлат тиббиёт марказлари ва институтлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича
10 дан ортиқ келишувлар имзоланди.Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
6.2K views10:33