2021-12-17 11:21:28
Менюни ўзгартиринг. Инсон соғлиғини ушлаб турувчи механизм бу иммун тизими. Бу соатдай аниқ ишлаши учун турли хил витаминлар, коферментлар, минерал моддалар керак. Бу моддалар албатта овқат билан киради.
Ўзбек оиласида аксарият асосан 4-5 хил овқат қилинади. У овқатларнинг 2-3 таси эса ошқозонни терлаб пишиб харакат қилишга мажбур қилувчи овқатлардир.
Бекаларга маслахат. Уйингиздагиларни соғлиғи аслида сиз қилаётган овқатга боғлиқ. Оила билан бир соат ўтириб менюни тузиб чиқинглар.
Бозорларимизда брокколи, патиссон, лавлагию бақлажонлар арзон бўлиб ётибди. Агар тайёрлашни билмасангиз интернет бор.
Агар ўртача соат 18 гача овқатланадиган бўлсангиз оғирроқ овқатлар қилсангиз бўлади. Аммо 20 ва ундан кейин овқатланадиган бўлсангиз хазми енгил ва суюқ овқатлар қилиш даркор.
Имкон бўлса бир ой бошқа меню, бошқа ой бошқа менюдан фойдаланиб туринг. Хилма хил овқат бу витаминларнинг конидир.
Дорига пул сарфламайсиз.
http://telegram.me/joinchat/C7wFAEBGWSJ1uB6tARR4Zw
27.9K viewsedited 08:21