Get Mystery Box with random crypto!

Shuhratjon Domla Muxlislari

Telegram kanalining logotibi shuhratjondomla — Shuhratjon Domla Muxlislari S
Telegram kanalining logotibi shuhratjondomla — Shuhratjon Domla Muxlislari
Kanal manzili: @shuhratjondomla
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 352
Kanalning ta’rifi

Ахмад Яссавий Жомеь Масжиди имом хатиби Шухратжон Домла расмий канали
Шиоримиз: Ахли сунна вал жамоа мазхаби асосида,пок ақида ва соф исломга интилиш
♻️Мурожат учун: @ShuhratjonDomla_bot
Канал устозимизнинг мехрли мухлислари томонидан очилди

Ratings & Reviews

4.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-07-30 16:55:48
Ҳанафий ва Шофеъий мазҳабига кўра эр аёлига қанча муддатда бир сидра кийим қилиб бериши керак?

"Бахтиёр оила" китобидан (ҳилолтест)
Anonymous Quiz
38%
Тўрт ойда бир марта
34%
Олти ойда бир марта
14%
Бир йилда бир марта
14%
Иншааллоҳ энди билиб оламан
185 voters704 views13:55
Ochish/sharhlash
2022-07-30 14:38:47
Тилимиздаги «одоб» арабча
«маъдаба» сўзи қандай маънони
англатади? "Ижтимоий одоблар" китобидан (ҳилолтест)
Anonymous Quiz
36%
Одамларга салом бериш
34%
Яхшиликка чақириш
4%
Қариндошларга ёрдам бериш
13%
Ота-онага яхшилик қилиш
13%
Иншааллоҳ энди билиб оламан
167 voters719 views11:38
Ochish/sharhlash
2022-07-29 04:10:16
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Саййид-ул айём (кунлар саййиди), Ҳажжул масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

Аллоҳ таоло бугунги Жума кунини тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини насиб қилсин!

АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! | •

•✦•┈•✦•┈•✦•┈•✦•┈•✦•
@ShuhratjonDomla
80 views01:10
Ochish/sharhlash
2022-07-27 19:44:08
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг қалбида заррача ..... бўлса, Aллоҳ уни дўзахга юзтубан ташлайди» дедилар. Нуқталар ўрнини тўлдиринг.

"Ижтимоий одоблар" китобидан (ҳилолтест)
Anonymous Quiz
50%
Ҳасад
12%
Чақимчилик
22%
Мутакаббирлик
10%
Ёлғончилик
5%
Иншааллоҳ энди билиб оламан
322 voters1.2K views16:44
Ochish/sharhlash
2022-07-27 12:13:54
Луқмони Ҳаким қандай иллатни даволай олмаганларини айтганлар?

"Ижтимоий одоблар" китобидан (ҳилолтест)
Anonymous Quiz
52%
Ғийбатчиликни
16%
Бадфеълликни
15%
Дангасаликни
9%
Очкўзликни
9%
Иншааллоҳ энди билиб оламан
259 voters984 views09:13
Ochish/sharhlash
2022-07-27 12:10:58 ПРОФИЛДАГИ РАСМ

Фикримча, телеграмдагилар агар аватаркаларига (халқ тилида «главный» - профил расмлари) қўйилган ҳикматли сўзлар, оят-ҳадислар, ибратли расмларга амал қилганида ҳаммаёқ ислоҳ бўлиб кетарди. Барча ўрганганларига амал қилган салафларимиз ҳозирги профилларни, «главный» лардаги расмларни кўришса «Субҳаналлоҳ, буларни бари донишмандлар, солиҳлар экан» деворса керак.

Расмлар зўр. Лекин ўша расмлар нима учун тайёрлангану, нима учун қўйиляпти.

Масалан, Қуръоннинг фазли ҳақида расм тайёрлаган одам, шу расмни кўриб, одамлар Қуръон ўқишга ҳаракат қилсин, қизиқсин деб тайёрлайди. Лекин уни умрида қўлига Қуръон ушламаган, Қуръонни 1% га ҳам амал қилмайдиганлар «главный» ларига қўйволса...Билмадим кимга қанақа, лекин ман буни адолатсизлик, ёлғончилик деб биламан.

Соқолли йигит, ҳижобли қиз жуфтликларини расмларини қўйволиб, номаҳрамлар билан личкаларда севишиб юрса?!

«Сабр», «сабран я нафси» расмларни қаторасига тахлаб, орқасидан қўпол қилиб айтганда, сабр қилиши керак бўлган ишига сабр қилмаса?!

Пайғамбаримиз алайҳиссаломни мадҳ қилган расмлару, лекин ҳаётда бирорта суннатга амал қилиш йўқ?!

Гапирса чиқаверади. Қисқаси, телеграмда исломий расмлар, ҳаётда эса асари кўринмайди. Муаммо шу. Исломий расмлар безак, бировларга яхши кўринишга хизмат қилмаслиги керак.

Профил расмларизни кўриб чиқинг, диний расмлар бўлса, қанчасига ҳақиқатан амал қиласиз? Ўзингизни ўзингиз яхши биласиз...
Олиб ташланг демоқчимасман, аксинча кўпайтиринг, лекин ҳаётда ўшаларга амал бўлсин демоқчиман!

Бу аввало ўзим учун танбеҳ...лекин ман деярли фақат манзара расмлар қўяман.)

Охиригача ўқиб, «шуниям ёзиб чиқадими» деганларга алоҳида ташаккур!)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналга аъзо бўлиш
https://t.me/+WDFaoPVd33xrxxRg
1.1K viewsedited  09:10
Ochish/sharhlash
2022-07-26 19:35:26 Ушбу воқеани ўқиб йиғладим ва сизларга ҳам илиндим.

Бутун танаси шолга чалинган даъватчилардан бири айтади:

«Мен аҳволи меникидан кўра оғирроқ бирон кимса бўлмаса керак, деб ўйлардим. Чунки бошимдан бошқа барча аъзоларим фалаж эди. Кунларнинг бирида устозларимдан бири: "Юр мен билан, сенга сенданда ёмонроқ аҳволдаги бир кишини кўрсатаман", деди. У билан бордим. Мен каби шал одамни кўрсатди. Лекин у мендан ҳам оғирроқ аҳволда эди. Чунки у шоллигидан ташқари эшитмас ва гапиролмасди.

-Тасаввур қилинг-а, умуман қимирламайди, эшитмайди ва гапирмайди!

Шу шол одам билан инсонни йиғлатадиган, мудҳиш бир воқеа содир бўлипти;

Бир куни аҳллари унинг олдига кирса, унинг кийими қон экан. У эса жим йиғлаб ётарди. Қарашса, икки бармоғи кесилган. - Ажабо, нима бўлди бунга? Қандай қилиб бармоғи кесилади?!! -

Билишсаки, унинг бармоқларини сичқон еган. У эса эшитмайди, ҳаракатлана олмайди, бировни ёрдамга ҳам чақиролмайди. Сичқон кириб, бемалол унинг бармоқларини еб битиради. У эса аламдан кўз ёш тўкиб, бармоқларига тикилгунча жим ётаверади!!!

-Сенчи?!!
-Сенинг бармоқларинг соппа-соғ!!
-Сенинг оёқларинг соппа-соғ!!
-Сен гапира оласан!!
-Сен эшита оласан!!
-Барча неъмат бор сенда!!"

Лаа илааҳа иллаллоҳ

Мен бу рисолани ўқир эканман, чуқур нафас олдимда Роббимга ҳамд айтдим - АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!!
Сиздачи, сизда қандай муаммо бор?

Дўстларингизга ҳам улашинг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Тинчлик шахарчаси Ахмад Яссавий жоме масжиди имом хатиби устоз
Шухратжон Домла канали

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналга аъзо бўлиш
https://t.me/+WDFaoPVd33xrxxRg
1.2K viewsedited  16:35
Ochish/sharhlash
2022-07-23 19:58:11
Aбдураҳмон ибн Aвф розияллоҳу
анҳунинг Исломдан олдинги исмлари нима болган?
«Ҳадис ва ҳаёт» 23-жуз (ҳилолтест)
Anonymous Quiz
35%
AбдуШамс
23%
AбдулКаъба
13%
AбдулБар
12%
AбдуAмр
17%
Иншааллоҳ енди билиб оламан
277 voters1.3K views16:58
Ochish/sharhlash
2022-07-22 15:48:24 ХОТИННИНГ ОДОБИ

Хотин эр кириб келганида уни ўрнидан туриб, очиқ юз ва табассум билан «Марҳабо, бегим» каби чиройли сўзлар билан қаршилайди.

Эрининг уст кийимини, қўлидаги нарсасини ёки юкини дарров қўлидан олади.

Эрининг ҳар бир амрига итоатда туради, гуноҳ бўлмаган ишини ва топшириғини сўзсиз бажаради.

Эр ётоғига таклиф этса, турли баҳоналарни рўкач қилиб, бўйин товламайди, эрининг истакларига нафсини таслим этади.

Эрининг изнисиз бирор ёққа бормайди, ҳатто ота-онасини кўргани ҳам изн олиши яхши.

Эрининг кийимларини ювиб, тозалайди, йиртиғини тикади, буюм ва ашёларини асраш чораларини кўради.

Эрининг ош-нонини пишириб беради, дастурхонини тузайди.

Эрининг чироғи ва ўчоғини ёқади, тўшагина ёяди. Эрининг ғусл ва таҳоратига сув ҳозирлайди, эр истаса унинг ғусл ва таҳорат олишида хизматини қилади, ёрдамлашади.

Эрига моли, насаби ва гўзаллиги билан мақтанмайди.

Эрига кийим айтишда ва емак ейишда бирон ғамташвиш келтирмайди, эҳтиёжидан ортиқ нарсаларни буюриб, қийин аҳволга солмайди.

Овозини эриникидан баландлатиб, бадахлоқлилик кўрсатмайди, унга сўзидан ё хулқидан азият етказиб, жонидан тўйдирмайди.

Эри олдида ҳам, йўқлигида ҳам уни дуо қилади, Аллоҳдан тавфиқ, тақво, икковига тотувлик тилайди.

Фақат эри учун безаниб, кийинади, иффат ва номусини ўзгалардан ҳимоя қилади, номаҳрамларга рўпара бўлмаслик чораларини кўради, эри ва хонадони шаънини пок тутади.

Эрининг уй-жойи, мол-мулкини авайлаб-асрайди, унинг изнисиз бирор нарсасини ўзгаларга бермайди.

Эрининг ночор, фақир, мухтож бўлиб қолган кунларида буни юзига солмай, тасалли кўрсатади. Булар бир имтиҳон эканини айтиб, далда беради.

Бундай аёли бор эр дунёдаёқ жаннатга эришибди. Бу каби аёлининг қадрига етмаган эр кўр бўлгани яхши.
А.М.Али

Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Тинчлик шахарчаси Ахмад Яссавий жоме масжиди имом хатиби устоз
Шухратжон Домла канали

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналга аъзо бўлиш
https://t.me/+WDFaoPVd33xrxxRg
1.4K viewsedited  12:48
Ochish/sharhlash