Get Mystery Box with random crypto!

ПРОФИЛДАГИ РАСМ Фикримча, телеграмдагилар агар аватаркаларига | Shuhratjon Domla Muxlislari

ПРОФИЛДАГИ РАСМ

Фикримча, телеграмдагилар агар аватаркаларига (халқ тилида «главный» - профил расмлари) қўйилган ҳикматли сўзлар, оят-ҳадислар, ибратли расмларга амал қилганида ҳаммаёқ ислоҳ бўлиб кетарди. Барча ўрганганларига амал қилган салафларимиз ҳозирги профилларни, «главный» лардаги расмларни кўришса «Субҳаналлоҳ, буларни бари донишмандлар, солиҳлар экан» деворса керак.

Расмлар зўр. Лекин ўша расмлар нима учун тайёрлангану, нима учун қўйиляпти.

Масалан, Қуръоннинг фазли ҳақида расм тайёрлаган одам, шу расмни кўриб, одамлар Қуръон ўқишга ҳаракат қилсин, қизиқсин деб тайёрлайди. Лекин уни умрида қўлига Қуръон ушламаган, Қуръонни 1% га ҳам амал қилмайдиганлар «главный» ларига қўйволса...Билмадим кимга қанақа, лекин ман буни адолатсизлик, ёлғончилик деб биламан.

Соқолли йигит, ҳижобли қиз жуфтликларини расмларини қўйволиб, номаҳрамлар билан личкаларда севишиб юрса?!

«Сабр», «сабран я нафси» расмларни қаторасига тахлаб, орқасидан қўпол қилиб айтганда, сабр қилиши керак бўлган ишига сабр қилмаса?!

Пайғамбаримиз алайҳиссаломни мадҳ қилган расмлару, лекин ҳаётда бирорта суннатга амал қилиш йўқ?!

Гапирса чиқаверади. Қисқаси, телеграмда исломий расмлар, ҳаётда эса асари кўринмайди. Муаммо шу. Исломий расмлар безак, бировларга яхши кўринишга хизмат қилмаслиги керак.

Профил расмларизни кўриб чиқинг, диний расмлар бўлса, қанчасига ҳақиқатан амал қиласиз? Ўзингизни ўзингиз яхши биласиз...
Олиб ташланг демоқчимасман, аксинча кўпайтиринг, лекин ҳаётда ўшаларга амал бўлсин демоқчиман!

Бу аввало ўзим учун танбеҳ...лекин ман деярли фақат манзара расмлар қўяман.)

Охиригача ўқиб, «шуниям ёзиб чиқадими» деганларга алоҳида ташаккур!)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналга аъзо бўлиш
https://t.me/+WDFaoPVd33xrxxRg